18:45 29.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ ЗАФАРЛАР САРИ

Бизнинг фермер хўжалигимизда ҳам ғалладан мўл-кўл ҳосил олинди. Хўжалигимизнинг жами ер майдони 102 гектар бўлиб, шундан 48 гектарига буғдойнинг чиллаки навини эккан эдик. Йил давомида астойдил қилинган меҳнат, харажатлар ўз натижасини берди. 

- Ҳосил чўғидан чарчоқ нималигини ҳам билмадик,- дейди 21-ғалла ўриш отряди раҳбари Абдурасул Аҳмедов. - Ҳар гектар ердан ўртача ҳосилдорлик 63 центнерни ташкил этди.

Президентимизнинг ғаллакорларга йўллаган табригидан кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшилди. Мамлакатимизнинг улкан хирмонига ўз ҳиссамизни қўшганимиз кўнглимизни қувончларга тўлдирди, бизни янги зафарлар сари руҳлантирди. 

Юртбошимиз табригида таъкидланганидек, фермерлик ҳаракатига кенг йўл очиб берилгани, уни мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш учун ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий замин яратиб берилгани ютуқларимиз омили бўлди. Бугун деҳқон  ўзини ҳақиқий ер эгаси, мулк соҳиби, деб ҳис қилмоқда. 

Фермер хўжалигимиз ўзининг янги ривожланиш босқичига кирмоқда, дейишимга тўла асос бор. Зеро, биз хўжалигимизни кўп тармоқли тадбиркорлик субъектига айлантириш ҳаракатларини бошлаш арафасида турибмиз.

Ойбек Ғозиев,O‘zLiDeP аъзоси,Мингбулоқ туманидаги “Чинор -2000” фермер хўжалиги иш юритувчиси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме