16:45 12.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЯНГИ ВАЗИФАЛАР ОЛДИДАН
O‘zLiDeР Бухоро вилоят Кенгаши ва партиянинг Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда партиянинг Президент Ислом Каримовнинг Конституция қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалари муҳокама этилди.
- Юртбошимиз маърузаларида кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар, фермерлар фаолиятига юқори баҳо берилиб, 2014 йилда улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш лозимлиги борасида фикрлар айтилди, - дейди O‘zLiDeР Бухоро вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов. – Бугунги кунда вилоят бўйича 4 мингдан зиёд фермер рўйхатга олинган бўлса, уларнинг 30 фоизи O‘zLiDeР аъзоларидир. Вилоятда кейинги пайтда қишлоқ хўжалигини, хусусан, фермерликни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Соҳани тараққий эттиришда, ҳеч шубҳасиз, партия электоратининг ҳам ўз ҳиссаси бор.
Президентимизнинг жойлардаги фермерлар кенгашлари ваколатларини янада кенгайтириш, ташаббускор қишлоқ мулкдорлари номзодларини маҳаллий кенгаш депутатлигига кўрсатиш лозимлиги борасидаги фикр-мулоҳазалари ҳам бўлажак сайловларга тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Кенгайтирилган йиғилишда мазкур маърузаларни партия вилоят ташкилотининг барча бўғиндаги тузилмалари ходимлари, депутатлик гуруҳлари ва БПТ раислари иштирокида чуқур ўрганишга қаратилган махсус ўқув дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
- Мазкур туркумдаги сиёсий ўқув ва амалий тадбирларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермерлик ҳаракати вакиллари кенг жалб қилиниши мақсадга мувофиқдир, - дейди Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ўлмас Раҳматов. - 2013 йилнинг ўзида вилоятимизда 1542 тадан зиёд кичик бизнес субъекти иш бошлади, ушбу секторда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони йил охирига келиб 8724 тага етди.
Бугунги кунда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 66,8 фоизи кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 25 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98,4 фоизи, жами хизматларнинг 53 фоизи, ҳудудий экспортнинг 100 фоизи ҳамда банд аҳолининг 77,5 фоизи кичик бизнес субъектлари улушидир.
Йиғилишда партия масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ва ҳудудий партия ташкилотлари фаолларидан иборат ишчи гуруҳнинг Вобкент туманида олиб борган ишлари ўз самарасини бергани, партия электорати ишончини мустаҳкамлашда бундай амалий тадбирларнинг аҳамияти катта экани эътироф этилди.
O‘zLiDeР Вобкент туман Кенгаши раиси Ш.Исомиддиновнинг сўзларига кўра, ишчи гуруҳ фаолияти натижасида туманда партия аъзолари сони 80 нафарга кўпайди, 10 дан ортиқ бошланғич партия ташкилоти тузилди. Долзарб мавзулар, тадбиркор ва фермерларни ўйлантираётган масалалар юзасидан 10 га яқин учрашув ташкил этилди. Партия ташаббуси билан 150 нафарга яқин аёл тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тадбирда O‘zLiDeРнинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзоларининг сайловчилар билан учрашувларда Президентимиз маърузасидаги асосий ғоя ва қарашларни, таҳлил ва хулосаларни кенг тарғиб қилиш борасидаги масъуллигини ошириш асосий вазифа экани айтиб ўтилди.
O‘zLiDeР Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме