18:15 10.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ ШАКЛДАГИ ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 9 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Конституциямизнинг 20 йиллига  бағишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш-бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини партия электоратига етказишда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда маърузадан келиб чиқадиган “Обод турмуш йили”да туман Кенгаши олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.   Мазкур тадбирда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарати ходимлари, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари, тумандаги бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари иштирок этди.  Давра суҳбатини O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари Б. Бекджанов кириш сўзи билан очиб берди ва жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб ном берилиши замирида жуда катта мазмун ва моҳият мужассамлиги, 2013 йил Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва унинг туманлардаги Кенгашлари зиммасига улкан масъулият юклаганлигин таъкидлаб ўтди.  Тадбир давомида сўз олганлар хусусан, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати М. Казаков Президентимизнинг Конституциянинг 20 йиллига бағишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш-бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузаси мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратди.  Давра суҳбати якунида 2013 йил – “Обод турмуш йили”да партиянинг асосий йўналишлари бўйича амалга ошриладиган ишлар асосан Президентимизнинг маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида давом эттирилиши ва жорий йилда Амударё туман Кенгаши олдида турган режалар белгилаб олинди. Шунингдек, туманда фаолият юритаётган барча бошланғич партия ташкилотларига янги шаклдаги O’zLiDePнинг махсус рўйхатга олинганлик ҳақидаги  гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.  
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме