20:00 22.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ БПТЛАР КЎПАЙМОҚДА

O‘zLiDePнинг маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ҳамда бошланғич ташкилотлари Президентимизнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси талаблари асосида фаолият юритиб келмоқда. 

Бу борадаги ишларни янада кучайтириш мақсадида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда маҳаллий кенгашлар депутатлари ва БПТлар учун “Сиёсий партиялар БПТларида иш самарадорлигини ошириш”, “Фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиёсий партияларнинг тутган ўрни” каби мавзуларда мунтазам равишда ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда. Бундан мақсад сиёсий партияларнинг ўз электорати билан ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда асосий бўғин бўлган БПТларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг тарғибот-ташвиқот фаолиятини узвий ривожлантириб бориш, БПТларни электоратнинг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги иштирокини кенгайтириш, бунда маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлари билан яқиндан ишлаш механизмини йўлга қўйишдир. 

O‘zLiDeP Сайловолди дастурида белгилаб берилганидек, партия тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилишда қонунчилик базаси ҳамда механизмини такомиллаштириш йўналишида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Жойларда партиянинг бошланғич ташкилотлари тармоғини тинимсиз кенгайтириб бориш шундай ишларнинг узвий  қисмидир. 

Қорақалпоғистонда бу борадаги фаолият яхши ташкил этилган. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида партия аъзоларининг сони 10.570 нафарни ташкил этади. Улар 587 та БПТга бирлашган. Йил бошидан буён партия сафига 154 нафар янги аъзо қабул қилинди.  

Ҳозир Қорақалпоғистонда партияга аъзо тадбиркорлар сони 1187 нафар, фермерлар сони эса 1390 нафардир. 

Яқинда бу ердаги БПТлар сони яна биттага кўпайди. Нукус шаҳридаги “Иффатли келин” ўқув марказида O‘zLiDeP бошланғич ташкилоти иш бошлади. Янги бошланғич ташкилотга БПТ гувоҳномаси ва партиянинг янги аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топшириш маросимида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирок этди. 

Шунингдек, партиянинг маросимда ҳозир бўлган бир неча фаоллари, тадбиркорлар ва фермерлар O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 
Саламат ҚУДАЙБЕРГЕНОВ,O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиБошланғич партия ташкилотларибилан ишлаш гуруҳ раҳбари 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме