15:45 19.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ БПТЛАР – ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Жиззах вилоятида тадбиркорлик субъектлари ва хусусий корхоналар ҳамда фермер хўжаликларида бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятдаги 399 та БПТ ва уларнинг 8 мингдан ортиқ аъзоси ўз зиммасидаги масъулиятни теран англаган ҳолда ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб келмоқда. 

O‘zLiDeP УставиданБошланғич партия ташкилоти жамоатчилик фикрининг шаклланишига таъсир кўрсатиш ҳамда партия фаолияти ҳақида ахборотни жамоатчиликка етказиш ишларини ташкиллаштиради, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар билан бевосита ҳамкорлик қилади.
Вилоятда БПТлари ва уларнинг аъзолари партия Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни бажаришдаги фаоллигини ошириш, янги БПТлар ташкил этиш масалаларига жиддий ёндашилмоқда. 

- Жумладан, яқинда Зарбдор ва Пахтакор туманларида бир неча янги БПТ ташкил этилди, - дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Акром Шаҳаров. - Зарбдор туманидаги “Бувнар ая” фермер хўжалигидаги БПТга 10 нафар, “Мухтор” фермер хўжалигидаги қуйи бўғинга 14 нафар, Пахтакор туманидаги “Ҳамзаева Хадича” хусусий корхонасидаги қуйи бўғинга 6 нафар аъзо бирлашди. 

А.Шаҳаровнинг сўзларига кўра, O‘zLiDeP сафларига қўшилаётган янги аъзолар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига фаол иштирок этиш, партия билан биргаликда мамлакатимиздаги барча соҳалардаги ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаган. 
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме