16:00 02.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ БПТ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

О’zLiDeP Қумқўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан “Аъзамбой Очилбой” хусусий корхонасида бошланғич партия ташкилоти иш бошлади. Унинг раҳбарлигига мазкур хусусий корхона иш бошқарувчиси Абдулла Чориев сайланди. А.Чориев ва унинг турмуш ўртоғи Зулфия Чориева 2005 йилдан буён О’zLiDeP аъзоси. Уларнинг туман Кенгаши билан доимий равишда алоқада бўлиб, партия фаолиятидаги фаол иштироки “Аъзамбой Очилбой” хусусий корхонасида БПТ ташкил этиш учун пойдевор қўйди, дейиш мумкин.  Хусусий корхона аҳолига маиший хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида оргтехника воситаларини тузатиш устахонаси сифатида 2011 йилда 3 нафар ишчи билан фаолиятини бошлаган эди. Ҳозирги кунга келиб ишлаб чиқариш кенгайтирилиб, қандолат маҳсулотлари тайёрлаш ва тикувчилик цехлари ҳам ташкил этилган бўлиб, қишлоқдаги 15 нафар йигит-қизни иш билан таъминлади. О’zLiDeP эса бундай ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлаб келган. Зеро, партия Дастурида ҳам партия учун янги иш ўринларини яратиш, ишсизликка қарши курашиш, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш ниҳоятда зарур ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа экани белгиланган. А.Чориевнинг таъкидлашича, тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритиши учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятимизнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш жуда муҳимдир. “Янги БПТ ҳам партиямиз илгари сураётган ғоялар, мақсад ва вазифаларини кенг оммага етказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб, уларда, асосан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали мулкдорлар сафини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан модернизациялаш, меҳр-мурувват тадбирлари, ёшлар акциялари, уларни иш билан таъминлаш, фуқароларнинг сиёсий онгини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратишга ҳаракат қилади”, – деди А.Чориев. О’zLiDeP Қумқўрғон туман Кенгаши аппарати фаоллари, туман ҳокимлиги вакиллари, туман савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этган тадбирда янги БПТнинг 2013 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлари ҳамда вазифалари белгилаб олинди.
О’zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме