17:15 04.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ БПТ АЪЗОЛАРИ СОНИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА БЕЛ БОҒЛАДИ

O‘zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши саъй-ҳаракати билан тумандаги “Нодира Моҳларойим” фермер хўжалигида аъзолари 12 нафардан иборат бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. 

Таъсис йиғилишида БПТ аъзоларига партия олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, Сайловолди платформаси доирасида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. 

Унда сўз олганлар Президентимиз томонидан 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши ортидан мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётида бажарилган ва бажарилиши давом этаётган улкан ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирди. Шунингдек, мамлакатимиз ободлиги, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги йўлида бутун эл-юрт, ёшу қари бир ёқадан бош чиқариб хизмат қилиши керак, деган фикрлар янгради. 

Йиғилиш давомида янги БПТнинг чораклик иш режаси тасдиқланди, истиқболда фермер хўжалиги ва партия аъзолари сонини 50 нафарга етказиш тўғрисида режа ишлаб чиқилди. 

Умуман, туманда амалга оширилаётган бу каби ижобий ишлар O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши томонидан ҳам алоҳида бир мамнуният билан эътироф этилмоқда. 

Энг асосийси, партия мутасаддилари фермер хўжаликларида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида уларда соҳа мутахассисларининг иштирокини таъминлашга катта эътибор қаратяпти. Улар ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, шу орқали ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларида амалий маслаҳатлар ва тавсиялар бераётир. 
O‘zLiDeP Андижон вилояти КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме