19:15 22.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида “Гаров реестри – фаровонликни ошириш ва кичик бизнесни ривожлантириш омили” мавзуида амалий мулоқот ўтказди. O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятни ривожлантириш Концепциясига мувофиқ тайёрланган “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кенг доирадаги мутахассис ва экспертлар иштирокида батафсил муҳокама қилинди.  Мулоқотда мамлакатимиздаги кичик бизнесни кредитлаш тизимини халқаро тажрибалар асосида ҳуқуқий таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан маърузалар тингланди. “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бу борадаги яна бир амалий қадам экани эътироф этилди.  - Мазкур қонуннинг қабул қилиниши билан гаров реестрини ҳисобга олишнинг ягона базасини ташкил этишга доир ҳуқуқий механизмлар аниқланади, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Меҳриддин Муҳаммадиев. - Улар таъминотлар ва бошқа шаклдаги вазифаларни ҳисобга олиш, таъминотнинг ҳуқуқий мақоми ва қарздорлар мулкига оғирликларни аниқлаш, шунингдек, таъминотни ноқонуний амалга ошириш ёки бегоналаштиришнинг олдини олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.  Тадбирда Ўзбекистонда кредитлашнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни такомиллаштириш, гаров реестри – лизинг шартномаси иштирокчилари манфаатларини ҳимоялаш мавзуларида ҳам сўз юритилди.  Қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой бўлган амалий мулоқот хулосалари асосида янги қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга доир бир қатор таклифлар билдирилди ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме