03:30 13.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ ҚОНУН – ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

 “Гаров реестри - фаровонликни ошириш ва кичик бизнесни ривожлантириш омили” мавзуидаги туркум семинарларнинг навбатдагиси Бухоро шаҳрида ўтказилди.  Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳаётимизда чуқур ўрин эгаллаши, мавжуд имтиёз ва преференцияларни амалда қўллаган ҳолда соҳа ривожи учун янада кенг имкониятлар яратиб бериш ва уни янги босқичга кўтариш масалаларига эътибор қаратилди.   Семинар иштирокчилари Президентимиз И.Каримов раҳномолигида бозор иқтисодиёти ва унинг механизмларини ривожлантириш, жумладан, замонавий бозор муносабатларига жавоб берадиган молия тизимини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётгани, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш зарурлигини қайд этди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Алимов иштирок этиб, “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича тушунтиришлар берди. У кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган айрим муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлади. Йиғилишда Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Санжар Фозилов ҳам сўзга чиқиб, “Гаров реестри тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши банклар фаолиятини тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга эканини эътироф этди. Шунингдек, у вилоятда кредитлашнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида гапирди.  Тадбир иштирокчилари қонун лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдирди. 
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме