22:16 20.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ ҒОЯЛАР ЯНГИ САРМОЯ ДЕМАК

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Олтинкўл туманида тадбиркорлар, фермерлар, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари, партия бошланғич ташкилотлари вакиллари иштирокида тадбир ўтказди.

Унда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди.

– Партиямиз олдидаги асосий вазифаларидан бири тадбиркорлар ва ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган аёлларни, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатишдир, – дейди партиянинг Олтинкўл туман Кенгаши консультанти Шаҳло Жалолова. – Туманимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар фаровонлигини таъминлаш бўйича эътиборга молик бир қатор ишлар ҳамда мақсадли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тумандаги Кўмакай қишлоғида яшовчи Ферузахон Маҳмудова партиянинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳасида ғолибликни қўлга киритганлардан биридир.

“Партия фаоллари менга ўз тавсия ва маслаҳатларини беришдан ташқари, банкдан 6 миллион сўм имтиёзли кредит олишимга ҳам кўмаклашди. Якка тадбиркор сифатида болалар либослари тикишни йўлга қўйиб, бир неча ёшларни иш билан таъминлаганман”, – дейди Ф.Маҳмудова.

Партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Хуршида Халилованинг сўзларига кўра, ўтказилаётган тарғибот ишлари натижасида партияга аъзо бўлиш истагини билдираётганлар сони ҳам ортиб бораётир. Бугунги кунда туманда 270 нафар фермер, ўқувчи ва ўқитувчи, турли соҳаларда фаолият юритаётган 250 киши партия аъзолигига қабул қилинган.

Учрашув қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди.


Сожида САИДОВА,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме