19:00 17.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНГИ ҒОЯ - ЯНГИ САРМОЯ ДЕМАК

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг туман ва шаҳар босқичларини юксак савияда ташкил этди. 
Тадбирларда O‘zLiDeP Сайловолди дастурида ёшларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириш партиянинг устувор вазифаларидан бири этиб белгилангани, шунинг учун жорий йилда танловнинг оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилгани алоҳида таъкидланди. 
- Таълим даргоҳларининг кўплаб иқтидорли талабалари лойиҳамизда фаол иштирок этгани саъй-ҳаракатларимиз самарасиз кетмаганини кўрсатиб турибди, - дейди O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Дилрабо Раҳмонова. – Бу йилги танловда қатнашган талабалардан юздан ортиғи вилоят босқичига йўлланма олгани бизни қувонтиради. 
Айтиш лозимки, ўтган йили мазкур лойиҳада вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг қарийб 750 нафар битирувчи талабаси иштирок этганди. Уларнинг 65 нафарига тижорат банкларидан 589 млн. 500 минг сўм имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширилганди. 
Ташкилотчилар ташаббусига кўра, ғолиб талабаларга амалий кўмак бериш мақсадида уларнинг ҳар бирига O‘zLiDePдан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар бириктирилганди. Аксарият талабаларнинг ажратилган кредитдан оқилона фойдалангани ана шундай ҳамкорлик натижаси бўлди.
O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши фаоли Баҳодир Қодиров ўтган йили лойиҳада боғдорчиликка оид бизнес режаси билан қатнашиб, 9 миллион сўм кредит олишга эришганди. 
“Бугунги кунда ўз бизнесимни бошлаб, фойда олиш даражасига етиб келдим. Ҳозир 10 миллиондан 17 миллион сўмгача фойда олишни мўлжаллаб турибман”, - дейди Баҳодир. 
- Лойиҳада блок ғишт ишлаб чиқаришга оид бизнес режам юқори баҳоланиб, “Ипотека” банки томонидан 30 миллион сўм олгандим, - дейди лойиҳа фаолларидан яна бири, Шўрчи агросаноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Фахриддин Назаров. – Буларнинг барчаси Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор натижаси, деб биламан. Биз бу ишончни оқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. 
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме