17:00 21.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЯНА БИР ДЕПУТАТЛИК ЭШИТУВИ 1,5 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ

O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилишида Сирдарё вилоятининг 2014 йилга мўлжалланган инвестициялар дастурига киритилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларда ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларни жорий этган ҳолда тайёр бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Исломовнинг кун тартибидаги масала доирасида ҳисоботини эшитди.
– Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада қулай инвестиция иқлимини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини ошириш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилашга катта аҳамият берилмоқда, – деди А.Исломов. – Кичик бизнеснинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 2003 йилда 55,8 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда қарийб 70 фоизга, аҳолини иш билан таъминлашдаги улуши 61,3 фоиздан 78 фоизга етди.
Вилоятда яқинда бўлиб ўтган Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада 170 дан зиёд тадбиркор иштирок этди. Бундан тўрт йил олдин бўлиб ўтган мазкур тадбирда бор-йўғи 30 га яқин тадбиркор қатнашган эди. Шу давр мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари полиэтилен қоплар, пойабзал, мобиль телефонлар, ипак газламалар, карбит, керамик плита, профнастил, мих, лок-бўёқлар каби янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. 
Депутатлар эришилган муваффақиятлар билан бир қаторда ечилиши зарур бўлган муаммоларга ҳам эътибор қаратди.
Жумладан, депутатлик гуруҳи аъзоси А.Қўлдошев: “Боёвут, Оқолтин туманлари, Гулистон ва Янгиер шаҳарларида кичик бизнес ва хусусий тадбирокорлик субъектларининг янги замонавий қайта ишлаш технологияларини олиб келиш билан боғлиқ муаммолари ҳал этилмаяпти. Тадбиркорлик субъектларининг қарийб 1,5 миллиард сўмлик маблағи ҳисобидан замонавий хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этишга доир лойиҳалар ер ажратиш, коммуникацияга уланиш каби муаммоларга дуч келгани туфайли амалга оширилмаяпти. Шунингдек, лойиҳаларни банк кредитлари билан таъминлаш муаммосини тезлик билан бартараф қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш лозим”, – дея ўз фикрларини баён этди.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан депутатлик гуруҳининг позициясини ифодаловчи аниқ ва амалий таклиф-тавсиялар баён қилинди.
Шунингдек, депутатлар томонидан ушбу масалани Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама этиш таклифини билдирилди. 
O‘zLiDeP Cирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме