22:15 30.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Изчил тарғибот - фаолиятимиз мезони

 «Бухоро» халқаро аэропорти қошидаги қуйи бўғин аъзолари ҳам ана шу жараёнда турли тадбирлар ўтказиб, O`zLiDeP Дастури ва Низомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда бошқа партиядошларга ҳам ўрнак бўлаяптилар. Партия аъзолари орасида парвозларни аэронавигацион таъминлаш хизмати навбатчиси Умид Шарипов, аэропорт бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Учқун Нуров, бош механик хизмати техниги Вазира Камоллиддинова ўз хизмат вазифалари билан бирга партиявий кўрсатмаларни ҳам сидқидилдан бажаришмоқда. Масалан, БПТ аъзоси Наргиза Мамажонова ёш оилаларнинг ижтимоий муҳофазаси масалалари билан шуғулланаётган бўлса, БПТ етакчиси Саодат  Fафурова  жамоа аёлларининг иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашга бош-қош бўлаяпти. Корхона музейи директори Исмоил Умаров эса турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказишда жонбозлик кўрсатмоқда. Бундай ўқувлар партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Яқинда БПТ аъзолари Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти  вилоят бўлими ва Бухоро Давлат университети профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда «Мустаҳкам оила  — жамият таянчи», «Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари — амалда», «Фуқаролик жамияти институтлари: демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини  ҳимоя  қилишнинг муҳим омили», «Маънавият — инсон учун куч-қудрат манбаи» мавзуларида семинар ўтказдилар.БПТ фаоллари кам таъминланган оила аъзолари ва 32-махсус мактаб-интернат ўқувчилари учун Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи ва бошқа муқаддас қадамжолар, Бухоронинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳатлар ҳам уюштирмоқдалар. Шу ўринда БПТ ташаббуси билан ўтказилаётган барча тадбирларда аэропорт директори, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Тоҳир Баҳроновнинг фаол иштирок этаётганини таъкидлаш жоиз. Маълумки, Бухоронинг ушбу асосий ҳаво дарвозасига 1997 йилда халқаро аэропорт мақоми берилган бўлиб, у соатига 400 нафар йўловчига сифатли хизмат кўрсата олувчи замонавий терминал ҳамда барча қулай шароитларга эга.БПТ учун ажратилган хонада тарІибот-ташвиқот ҳамда партия аъзоларининг маънавий-маърифий камолоти учун зарур илмий-сиёсий адабиётлар, қўлланма ва меъёрий ҳужжатлар тўпламлари, марказий нашрлар, жумладан, «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси йиғма жилдини кўриш мумкин.  Хуллас, ушбу қуйи бўғиндаги ишлар ҳудуддаги партия аъзолари фаоллигини ошириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, пировардида эса O`zLiDeP обрў-эътиборини янада оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.                           

 Асхор ИСТАМОВ,«XXI asr» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме