18:30 23.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Истиқболли етакчи ёшлар

O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Парламентда менинг ўрни лойиҳаси” доирасидаги “Агар мен депутат бўлсам” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб  ўтди. Танловда Олий Мажлис Қонунчилик паласидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси Зилолахон Собирова, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мамуржон Астанақулов, Халқ депутатлари шаҳар ҳамда туман Кегашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, лойиҳада иштирок этиш истагидаги ёшлар, “Ёшлар қаноти” фаоллари, “Камолот” ЁИҲ етакчилари ҳамда Фарғона Давлат университети талабалари иштирок этишди. Танлов тақдимотчилари томонидан чекка жойларда чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда кўплаб янги ишчи ўринларини ташкил қилувчи корхоналар ташкил қилиш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишловчи механизмларни айнан қишлоқ жойларига жалб қилиш, аҳоли томонидан ўтказиётган тўй маросимларида ортиқча даб-даба ва сарф-ҳаражатларни олдини олиш бўйича депутатлик назоратини ташкил қилиш ҳамда буни тегишли қонун билан тартибга солиш, жойларда кичик кутубхоналар ташкил қилиш, юртимиздаги тарихий ҳудудларга тегишли бўлган музейларни жорий қилиш, ёшлар орасида қонунлар тарғиботи гуруҳларига айнан ташаббускор ёшларни жалб қилиш каби масалалар олиб чиқилди. Партиянинг ёшлар қатлами орасидаги сиёсий имижини ошириш, партия тизимида ёш етакчиларни қидириб топиш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, раҳбар лавозимларга тайёрлаш ҳамда истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш мақсадида вилоят миқёсида жорий йилнинг апрел-октябрь ойлари мобайнида ўтказилган ушбу лойиҳада вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида интеллектуал салоҳиятли юзлаб ёшлар иштирок этишди, шунингдек лойиҳа дорасида ўткзилган мазкур “Агар мен депутат бўлсам” кўрик-танловида шу ёшларнинг иштироки таъминланди. Шундан сўнг иштирокчиларга танловнинг ўткан йилги натижалари ва жорий ил лойиҳадан кутилаётган натижалар, шунингдек танловда иштирок этиш шартлари тушунтириб ўтилди. Кўрик-танлов иштирокчи ёшларининг лойиҳа доирасида ҳамда мустақил ўрганган қонунчилик, Конституция, O`zLiDeP  ҳамда O`zLiDePнинг Сайловолди платформасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги вазифалари юзасидан билимларини синовдан ўтказиш мақсадада тест синовлари ўтказилди. Ушбу танловда иштирок этаётган ёшлар томонидан ўзлари яшаётган ҳудуддаги депутатларнинг фаолитини таҳлил қилиш, ҳудудларда ёшлар масалаллари, эгаллаган ёки эгаллаётган мутахассисликлари бўйича ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш механизмлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар дастури юзасидан тақдимот ўтказилди.  Танлов ҳайъати томонидан тақдимотчиларга ҳудудда қонунлар ижроси, маданий-маърифий ишлар, ижтимоий-иқтисодий соҳалар бўйича муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чора- тадбирларини амалга оширишда депутатлик ташаббускорлиги ва депутат сифатида партия билан амалга оширадиган ишлар механизмлари бўйича қўйилган масалалар  юзасидан савол-жавоблар танловнинг энг қизғин қисмига айланди. Тадбирда иштирок этган истиқболли, етакчи ёшлар ҳақидаги маълумотлар базаси шакллантирилиб, партия вилоят Кенгашининг “Истиқболли ёш кадрлар захираси”га олинди. Келгусида бу ёш кадрлар орасидан энг муносиблари партия тизимидаги раҳбар лавозимларга ва навбатдаги сайловларда партия номзоди сифатида кўрсатилиши режалаштирилди.Танлов якунида фаол тақдимотчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди, энг яхши натижаларга эришган Фарғона Давлат университети талабаси Абдурақибова Шаҳноза, Фарғона Педагогика институти  талабалари Отабоев Аброр ҳамда Бобоев Хумоюн каби ёшларга номзодлари бўлажак ёш депутатлар сифатида кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмалар берилди.
Юсуфжон ЮсуповO`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме