15:45 15.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Истеъмолчи манфаати — асосий мезон
«Тошиссиққувват» ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти саъй-ҳаракати билан кейинги йилларда коллеж битирувчиларининг 171 нафари жамоа сафидан ўрин олдиМустақиллик ўз моҳият-эътибори билан юртимизда туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Зеро, бугун жамиятимиз учун ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қанчалик зарур бўлса, улар ижросини таъминлаш ҳам шунчалик муҳимдир. «Тошиссиққувват» ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти ҳам юқоридаги мезонлардан келиб чиқиб, ўз фаолиятига масъулият ва талабчанлик билан ёндашмоқда. Энг муҳими, хизмат сифати ва маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг талаб-эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш билан бир қаторда электорат аъзолари ўртасида ғоявий-сиёсий тарғиботни кучайтириш, O`zLiDeP Уставида белгиланган дастурий мақсад ҳамда вазифаларни рўёбга чиқаришга катта эътибор қаратилаяпти. Бу, шубҳасиз, ўз самарасини бераётир. Чиндан ҳам эндиликда корхонанинг кўп қиррали ҳаётини БПТ фаолиятидан айри тасаввур қилиб бўлмайди. Ишчи-хизматчиларда изланиш ва ташаббускорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг маданий-маиший шароитини яхшилаш, жойларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда. Деярли ҳар чоракда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур туман кенгашлари депутатлари билан учрашувлар ташкил этилиб, мамлакатимизда қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари, қарор ва фармойишлари юзасидан атрофлича фикр юритилаяпти. Хусусан, Юртбошимизнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли асари, шунингдек, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган учрашувлар, давра суҳбатлари барчада катта таассурот қолдирмоқда. Бу каби тадбирлар жамоа аъзоларининг сиёсий жараёнларга бўлган қизиқишини ошириб, уларда фаол фуқаролик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилаётгани шак-шубҳасиз.Таъкидлаш жоизки, айни кунда «Тошиссиққувват» бирлашмаси тасарруфида 1355,07 км. узунликдаги иссиқлик тармоқлари мавжуд бўлиб, шунинг 66,5 фоизи ер остида, 33,5 фоизи эса ер устида жойлашган. Корхонанинг асосий вазифаси иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, махсус узатиш тармоқлари орқали уни жойларга етказиб бериш, бир сўз билан айтганда, истеъмолчиларни иссиқлик манбаи билан таъминлашдан иборат. Бу масъулиятли ишни амалга оширишда турли участкаларда меҳнат қилаётган кўплаб O`zLiDeP аъзоларининг фаоллиги, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги қўл келмоқда. Зеро, улар ўз касби ва бурчига содиқ, фидойи инсонлардир. — Мана, куз охирлаб, юртимизда қиш-қировли кунлар бошланмоқда, — дейди иссиқлик манбаалари бошқармаси бошлиғи, БПТ етакчиси Носир Ҳожимирзаев. Бу эса зиммамизга алоҳида масъулият юклайди. Бошланғич партия ташкилоти 2012-2013 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳам фаолликни қўлдан бермаётир. Бу борада алоҳида ҳаракат дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ ҳозиргача мавжуд 13 та қозонхонадан 9 таси тўлиқ таъмирланди. Айни пайтда «Қорасув», «Саноатэнерго» каби йирик иссиқлик манбаларида мукамал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Салкам 22 км. узунликдаги ер ости қувурлари янгиларига алмаштирилди, 64 та насос станцияси жорий таъмирлашдан чиқарилди. Буларнинг ҳаммаси, шубҳасиз, аҳоли манфаатларини кўзлаб амалга оширилмоқда. Қолаверса қиш лоқайдлик ва совуққонликни кечирмайди. Корхонада ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, ўз иқтидорини намоён этишлари учун ҳам барча шарт-шароит яратилган. Кейинги йилларда БПТ ташаббуси билан коллеж битирувчиларидан 171 нафари ишга қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Ижтимоий-сиёсий фаоллик жамоа ҳаётига янгича мазмун бахш этмоқда. Эндиги асосий вазифа юрт равнақи, эл фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш, жойларда қонунлар ижросини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, либерал-демократик ғояларни омма онгига чуқур сингдиришдан иборатдир. Маълумки, O`zLiDeP аъзолари — чилангар Равшан Алимуҳаммедов, муҳандислар Ирина Громова, Мансур Қурбонов ва бошқалар буни дилдан ҳис этиб, ҳаёт ичига чуқурроқ кириб боришга, ғоявий-тарғибот ишларини янада кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда.
Носир ТОШЕВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме