14:15 06.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Исмаилов Адҳамбек Бахрамович Урганч ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 1-босқич талабаси
Натижада, жамиятда маънавият ҳам оқсаб қолиши турган гап. Сабаби, иқтисодий ўсиш бўлмаган жойда, барча соҳаларнинг моддий базаси заифлашади. Уларга рағбат сусаяди. Айнан, бу каби салбий ҳолатлар бўлмаслиги учун ҳам биз ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигимиз ошиб, мамлакатимизнинг келажагини яратиш йўлидаги изланишларимиз, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларимиз мунтазам чуқурлашиб, ҳамда рағбатлантирилиб борилиши керак. Бу борада мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан айни пайтда касб-ҳунар коллежлари ва Академик лицей талабалари ёшларимиз эгаллаётган энг замонавий билим ва кўникмаларни амалда жорий этиши учун уларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор берилаётгани, биз учун жуда қулай имкониятлар яратилаётгани таҳсинга сазовор. Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида ҳар йили O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан “Ишбилармон талаба” лойиҳасининг республикамизнинг барча туман, шаҳар, вилоят, республика босқичлари ўтказилиб келинаётганидан мен янада мамнунман. Чунки, ўтган йили вилоят босқичида менинг дўстим ўзининг лойиҳаси бўйича биринчи ўринни олиб республика босқичида фахрли ўринга эга бўлди. Ҳозирда стипендия олиб ўқимоқда ҳамда ўз лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Шундан кейин менда ҳам қизиқиш пайдо бўлди ва ўз лойиҳам бўйича бизнес режа тузиб, “Ишбилармон талаба” лойихасининг вилоят босқичида иштирок этдим. Танловда фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида қатнашиш учун йўлланмага эга бўлдим. Мен ушбу тадбирга қатнашганимдан жудаям хурсандман. Сабаби, ўзимга керакли билим ва тажрибага эга бўлдим, билмаган нарсаларимни ўргандим. Бу каби тадбирлар кўпроқ бўлса, биз ёшларга катта имкониятлар яратилади ва бу имкониятлардан ёшларимиз унумли фойдаланади деб ишонч билдираман.
Обсудить новость на Форуме