20:15 19.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Ислоҳотларнинг мантиқий давоми

Насимжон АЛИМОВ,Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчиликпалатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси
Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим жиҳати шундаки, улар монопол корхоналар маҳсулоти ва хизматларидан сифатли ҳамда кафолатли фойдаланиш, маҳсулотлар нархи муқобиллигини таъминлаш, истеъмолчилар эҳтиёжини тўлиқ қондириш орқали макроиқтисодий барқарорликка эришишга қаратилган. Бу эса, ўз навбатида, давлат томонидан монопол корхоналар фаолиятини таркибий ўзгартириш ва соғлом рақобат муҳитини яратишга йўналтирилган комплекс тадбирларнинг амалга оширилиши ҳамда қонунчиликнинг такомиллаштирилишини тақозо этади.Маълумки, Президентимизнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да “Товарлар бозорида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги қонун замон талабларига жавоб бермай қолгани ва “Рақобат тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш зарурати таъкидланган эди. Унда монополистик фаолиятни нафақат товарлар бозорида, балки молия бозорларида ҳам тартибга солиш, шунингдек, биржа савдоларида монополияга қарши механизмларни, акцияларни сотиб олиш, қўшиш ва бирлаштириш битимларини тартибга солиш ва назорат қилиш қоидаларини соддалаштириш юзасидан янги нормалар киритиш бўйича таклифлар билдирилган эди. Шу асосда ишлаб чиқилган ҳамда парламент томонидан қабул қилинган “Рақобат тўғрисида”ги қонун 2012 йилнинг январь ойида кучга кирди.Мазкур қонунда молия бозорларида рақобатни таъминлаш бўйича янги меъёрлар белгилаб қўйилгани монополияга қарши тартибга солишнинг самарали механизмини жорий қилиш имкониятларини кенгайтиради. Шу билан бирга, тегишли органга молия ташкилотларининг монополистик фаолиятини чеклаш, молия бозорларида соғлом рақобатни ривожлантириш, рақобатга қарши ҳаракатлар ва битимларнинг олдини олиш, шунингдек, иқтисодий кон¬центрация устидан назорат ўрнатиш ваколатлари ҳам юклатилди.Аммо бугунги кунда табиий монополияларнинг устунлиги ҳамда монополияга қарши самарали тартиботларни амалга ошириш, ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш, корхоналарнинг ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг, умуман, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантириш борасидаги ташкилий ва амалий чора-тадбирларни шакллантириш билан боғлиқ кўпгина масалалар ҳал этилмай қолаётган эди. Шу маънода, Юртбошимиз фармони билан Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкил этилиши бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришда асос вазифасини ўтайди.Шунинг учун ҳам хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли активларни ҳамда акциялар пакетлари(улушлари)ни хусусий мулкдорга сотиш, бунда очиқлик ва ошкораликни таъминловчи давлат тасарруфидан чиқаришнинг янги шакл ва усулларини жорий этиш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мазкур қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланган.Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкил этилиши республикамизда хусусийлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш, иқтисодиётда рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва пировард натижада иқтисодиётимиз ҳамда мамлакатимиз рақобатбардошлигини ошириш учун туртки бўлиб хизмат қилади.



Равшанжон Асқаров 
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси

Президентимиз Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони юртимизда хусусийлаштириш жараёнларининг янада чуқурлашуви, иқтисодиётда давлат иштирокининг камайтирилиши ҳамда хусусий мулкчиликнинг роли ва аҳамиятини оширишга қаратилган давлат сиёсатининг босқичма-босқичлик тамойилларига асосланганини яна бир карра намойиш қилди. Таъкидлаш жоизки, истиқлол йиллари мамлакатимизда хусусий мулк кўламини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг эркин ва самарали фаолият юритишлари учун ўзига хос тизим яратилди. Хусусан, кейинги йилларда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар бу соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Энг асосийси, ушбу ҳужжатлар давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни эркинлаштиришда муҳим омил бўлди.Юртбошимизнинг янги фармони иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига хусусий инвесторларни жалб қилиш ва уларда нодавлат сектор улушини янада кенгайтириш учун замин яратиш баробарида, сармоядорларнинг барча тоифаларига хусусийлаштириш жараёнларида тенг шароит яратиш, мазкур жараённинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга ҳам хизмат қилади, албатта. Унинг қабул қилиниши «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган вазифаларни босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилаётганидан, мулкдорлар сафини кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг ҳам муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Мазкур фармон айни пайтда O’zLiDePнинг Сайловолди платформасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилиш каби вазифаларни бажаришга ҳам кенг имконият яратади.  
"XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме