22:16 25.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ислоҳотлардан юксак фаровонликка
Алишер СУЛТОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,
«Шўртангазкимё» мажмуаси раҳбари
Юртбошимизнинг Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 19 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузасида билдирилган фикр-мулоҳазалар бугун мамлакатимизнинг энг чекка худудларида ҳам акс-садо бераётгани бежиз эмас. Чунки Президентимизнинг узоқни кўзлаб олиб борган оқилона сиёсати туфайли ҳам халқимиз ўта мураккаб ва суронли йиллардан талофатсиз чиқа олди. Ўша пайтларда асосан хом-ашё манбаига айланган Ўзбекистон манфаатлари бир мақсадга — пахта тайёрлашга бўйсундирилиши натижасида иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари оғир таназзул ёқасига келиб қолган эди. Ана шундай оғир шароитда Президентимиз Ислом Каримов томонидан «ўзбек модели» деб ном олган бозор муносабатларига асосланган беш устувор тамойил ишлаб чиқилди. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизга кенг жорий этилиши эса бугунги тараққиётимизни белгилаб берди, албатта.
Ҳали-ҳануз жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган, дунёнинг аксарият давлатларида ишсизлик, тақчилликлар рўй бераётган бугунги кунларда ҳам Ўзбекистонда иқтисодий барқарорлик ҳукм сураётгани «ўзбек модели»нинг ўзини тўла оқлаётганидан далолат, беради, албатта. Айни кунларда эса яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган, иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини тубдан модернизация ҳамда диверсификация қилишга қаратилган юксак технологиялар ва инновацияларни жалб этиш дастурини амалга ошириш энг устувор йўналишларга айланмоқда. Бу борадаги амалий ишларга ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларида тамал тоши қўйилиб, энг аввало, таназзулга юз тута бошлаган саноатни оёққа турғазишга эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Натижада Ўзбекистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги орасида биринчилар қаторида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг инқирозини тўхтатишга эришилди ҳамда унинг барқарорлиги таъминланди. Бу эса ўтган қисқа даврда автомобилсозлик, металлургия, кимё ва енгил саноат соҳаларида кўплаб ютуқларга эришишда асосий мезон вазифасини ўтади. Мазкур жараёнга эса хусусий секторнинг жадал ривожланиши, аграр соҳанинг бутунлай қайта янгилангани, фермерлик ҳаракатининг кенг қулоч ёзиши каби муҳим омиллар ижобий таъсир кўрсатди.
Бугун мамлакатни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни янгилаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш борасида ўтказилаётган туб ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бир вақтлар фақат аграр мамлакат сифатида тилга олинган республикамиз саноати тез суръатларда ривожланаётган давлатга айланди. Буни 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги дастурнинг амалга оширилиши натижасида ўтган тўққиз ойда кимё ва нефть-кимёси (111,9 фоиз), машинасозлик ва метални қайта ишлаш (111,8 фоиз), қурилиш материаллари (109 фоиз), тиббиёт (131,3 фоиз) ва озиқ-овқат (114,7 фоиз) саноатида ўсишга эришилганида ҳам кўриш мумкин. Мамлакат индустриясининг ривожи иқтисодиёт тармоқлари ва экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан экспорт қилинадиган маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, анъанавий сотиш бозорларидаги позицияларни мустаҳкамлаш ва янги ташқи бозорларни ўзлаштириш имконини берди. Бу борада кўрилган чора-тадбирлар туфайли товар ва хизматлар экспорти жорий йилнинг ўзида 21,4 фоизга ўсди.
Қашқадарё воҳасида «Шўртангазкимё» мажмуасининг ишга туширилиши ҳам истиқлол йилларида амалга оширилган энг истиқболли лойиҳалар натижасидир. Германия, Италия, Россия ва Япониянинг етакчи компаниялари иштирокида бунёд этилган ушбу корхона айни кунда йилига 3,5 млрд. куб метр табиий газни қайта ишлаш, 125 минг тонна полиетилен гаранулари, 100 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқариш қувватига эга. Юртимизда бундай йирик корхоналарнинг бунёд этилиши мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириши баробарида аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлашга, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароит яратишга ҳам имкон беради. Биргина мажмуамизнинг ўзида 3597 нафар ишчи-хизматчининг оилавий барқарорлигини таъминлаш учун барча шароитлар яратилган.
Президентимиз томонидан 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши эса мамлакатни модернизациялаш, ишлаб чиқаришда инновацион лойиҳалардан фойдаланиш, саноат соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенгайтириш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади, албатта. Чунки оилалар мустаҳкамлиги энг аввало, мамлакат тинчилиги ва хавфсизлигига, қулай ишбилармонлик муҳити яратилганлигига боғлиқ. Осуда юртда тадбиркорлик билан шуғулланаётган киши эса ўз фаолиятини кенгайтиришга, янги иш ўринлари очишга интилади. Бу ўз навбатида ҳар бир оиланинг ўз даромад манбаи, оилавий тўкислигининг мустаҳкам асоси мавжуд бўлишини таъминлайди, албатта.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |