16:46 26.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ислоҳотлар муваффақиятидан электорат манфаатига
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг машҳур беш тамойилига асосланган тараққиётнинг «ўзбек модели» ўтган давр мобайнида улкан самаралар бергани, қарийб йигирма йил ичида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 3,5 баробар ўсиб, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2,5 баробарни, фуқароларнинг реал даромадлари эса 3,8 баробарни ташкил этгани халкаро таҳлилчилар томонидан ҳам ислоҳотларнинг реал натижаси сифатида баҳоланмокда.
Айниқса, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланишлар, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларни дунё ҳамжамияти, жумладан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли ташкилотлар ҳам эътироф этаяпти.
«Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган вазифалар эса ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Шу асосида O`zLiDeP ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Зеро, демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни эркинлаштиришни янада чуқурлаштириш O`zLiDeP электорати манфаатларини рўёбга чиқаришнинг бирламчи йўналиши бўлиб, партия Дастурида қайд этилганидек, иқтисодиётни либераллаштириш соҳасидаги устувор вазифа бу — хусусий мулкчилик етакчи ўрин тутган кўп қиррали иқтисодиётни янада ривожлантиришдир. Ҳақиқий мулқдорлар қатламини шакллантириш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш вазифалари ажралмас жараён бўлиб, партия айнан ана шу қатлам ислоҳот ғояларини амалга оширадиган ва ҳаётга татбиқ этадиган асосий куч бўлиши даркор, деб ҳисоблайди.
Фракция аъзолари Концепция талаблари асосида "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулқдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида", "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида"ги янги қонунлар ҳам айнан мулқдорларнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз мулкига эгалик қилиши ва тасарруф этишини кўзда тутувчи ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва турларини аниқ белгилаб қўйишга хизмат қилади, деб ҳисоблайдилар. Зеро, ушбу масалаларнинг ечимини топиш бугунги қунда муҳим аҳамиятга эгадир.
Концепцияда, шунингдек, иқтисодиётда кичик бизнесни, биринчи навбатда хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини янада кенгайтиришни таъминлай оладиган қонунларни қабул қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Бунда тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш механизмини соддалаштириш, тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар яратиш, молиявий ресурслардан фойдаланиши учун имкониятларни кенгайтириш, давлат буюртмаларини олиш, ишлаб чиқараётган маҳсулотларини сотиш учун қўшимча қулайликлар яратиш масаласига алоҳида ўрин берилган. Шунингдек, унда халқаро амалиётга мувофиқ даромадларнинг йиллик декларацияси шаклига босқичма-босқич ўтиш, молия ва статистика ҳисоботлари тазимини янада соддалаштириш, жумладан, бундай ҳисоботларни ваколатли давлат органларига электрон шаклда тақдим этиш каби масалалар ўз аксини топиши лозим бўлган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш устувор вазифа экани таъкидланди.
Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишидаги устувор вазифалар орасида мамлакатимизда эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган қатор қонунларни қабул қилиш, мавжудларини такомиллаштиришга қаратилган вазифалар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида", "Гаров реестри тўғрисида", "Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида", "Инновациялар ва инновацион фаолият тўғрисида"ги қонунлар шулар жумласидандир.
Ушбу қонунларнинг қабул қилиниши, энг аввало, партия электорати ҳисобланган кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришга хизмат қилади, албатта. Шу боис ҳам бугун фракциямиз аъзолари «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида» ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини тайёрлаш устида амалий ишлар олиб бормоқдалар. Мазкур қонунларнинг қабул қилиниши мулкдорлар қатламини кенгайтириш, ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда шу асосда аҳоли даромадларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Концепцияда илгари сурилган таклифларнинг ҳаётийлигини таъминлаш мақсадида фракция аъзолари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари электорат вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш, юқорида тилга олинган масалалар юзасидан уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш, жойларда парламент ва депутатлик назоратни жонлантириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада жадаллаштиришга эътибор қаратмоқдалар.
Зеро, Концепцияда белгилаб берилган вазифалар, илгари сурилган ғояларни амалиётга татбиқ этиш, "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурининг бажарилишида фаол иштирок этиш Ўзбекистон Либерал-демократик партияси олдидаги энг долзарб масаладир.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |