11:31 27.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ишонч ваколат деганидир
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунда ана шундай талабларнинг белгиланиши партиямизнинг Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифа-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсиш имкониятларини яратиш тўғрисидаги талабларга тўла мос келади. Чунки O`zLiDeP аввалбошданоқ, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини кучайтириш, улар ўз бизнесини ташкил этиши учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратилишида фаол иштирок этиб келмоқда.
Шу ўринда оилавий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларида бир қатор ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишлари ҳам қонуний мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқдир. Хусусан, улар ижтимоий суғурта қилиниши ҳамда иш даврлари қонунларда белгиланганидек, меҳнат стажига қўшилиши, амалга оширилаётган фаолият турига мувофиқ бўлган буюмлар ёки товарларни ишлаб чиқариш, шунингдек, уларни мустақил равишда ёки белгиланган тартибда сотиш, амалга оширилаётган фаолиятдан олинган даромадни барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин тасарруф этиш ваколатига эга бўлишлари кўрсатилиши зарур. Айни чоғда оилавий бизнес вакиллари ишлаб чиқарилаётган буюмлар ёки товарларга мустақил равишда нарх белгилаши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуклардан фойдаланишлари мумкин.
Обсудить новость на Форуме