01:30 21.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
“Ишбилармон талаба” лойиҳасининг вилоят босқичи ғолибаси
ЎзЛиДеП “Ишбилармон талаба” лойиҳасининг туман, вилоят босқичлари иштироким давомида тадбиркорликка оид қонунларни ўрганиш имкониятига эга бўлдим. Тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларим янада ривожланди. Ушбу танловнинг вилоят босқичида тикувчилик корхонаси очиш ҳақидаги бизнес режамни ҳовола этдим. Бизнес режамга кўра корхона очиш учун бино бор, фақат тикув машиналари, хом ашё сотиб олинса бўлди. Мазкур кўрик-танлов бизнес режамни ҳаётга татбиқ этилишида айни муддао бўлди. Шунинг учун мен банкдан 10 млн сўм банк кредити олиб, ишни бошлашимни ва бу қандай иқтисодий самаралар беришини, қанча иш ўринлари яратилишини асослаб бердим. Янгиқўрғон ижтимоий - иқтисодий агросаноат касб-ҳунар коллежи талабаси Ҳалима Абдумуталова
Обсудить новость на Форуме