12:01 09.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Ишбилармон ўқувчи» тадбиркорлага замин яратмоқда
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари орасида "Ишбилармон ўқувчи" махсус стипендияси учун ўтказилаётган кўрик-танловлар келажагимиз эгаларининг интилиш ва изланишларига қанот бахш этмокда.
Мазкур танловнинг Андижон вилояти босқичи ғолиблари бўлган ўкувчилар ҳам ўзларининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини намойиш этиш билан бирга интеллектуал салоҳиятларини ҳам кўрсатишди.
— Мен дўстларим ва ҳамкорларим Шоядбек Маматов, Акбарали Жакбаралиев, Шаҳноза Мирзакаримова билан биргаликда янги технология — фото иситгич яратдик, — дейди Андижон Давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Ҳасанбой Ўринбоев. — Унинг оғирлиги 5 килограмм, бўйи 40 см, узунлиги 60 см. бўлиб, зарур бўлганда ундан хонани иситиш ва ёритишда ҳам фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга хонанинг намлиги бир меъёрда сақлаб турилади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораси ҳам кўрилган.
Кўрик-танловда, шунингдек, Марҳамат ижтимоий-иқтисодий педагогика коллежининг 1-босқич ўқувчиси Хайрихон Темирова, Асака маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи талабаси Ёдгорой Ғанижонова ҳам ғолиб чиқиб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Обсудить новость на Форуме