20:15 19.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Интилишларимиз янада кучаяди

 — Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг ташкил этилгани ва унга бир қатор ваколатлар берилгани қишлоқ мулкдорлари фаолиятини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилгани билан ҳам муҳим воқеа бўлди.Шуни алоҳида эътироф этиш керак: мустақиллик йиллари қишлоқ хўжалигига хусусий мулкчилик тамойилларининг жорий этилиши, соҳага оид қонунчилик базасининг такомиллаштирилгани фаолиятимиз учун қулай шароитлар яратиб берди. Зеро, бундан ўн йил аввалги имкониятлар билан ҳозирги имкониятларни қиёслаб бўлмайди. Буни жорий йил табиат инжиқликлари, суғоришдаги айрим муаммоларга қарамасдан кўзланган ҳосилни олишга  эришганимиздан ҳам кўриш мумкин. Экинга ишлов бериш, ўғитлаш ва пахтани йиғиб-териб олишда мутасадди ташкилотларнинг ғамхўрлигини доимо ҳис этиб турдик. Тадбиркорлар ва фермерлар учун яратиб берилган бундай шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда юзлаб фермерларимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи технологияларни олиб келмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, бугунга келиб юртимизда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб берувчи асосий бўғинга, халқнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ижтимоий-сиёсий кучга айланди. Президентимиз фармони асосида пайдо бўлган Фермерлар кенгашининг таъсис этилгани эса ана шундай қудратли куч учун қўшимча имкониятлар яратиб, фермерлар фаолиятини замон талаблари даражасида мувофиқлаштириш  имконини беради.
"XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме