18:45 15.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Имтиёздан – юксак масъулиятга
Ушбу фармонда судьялар меҳнатини моддий рағбатлантириш суд органлари ходимларининг ижтимоий мақомини муҳофаза қилиш масаласига барламчи эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Маълумки, қонунчиликда одил судлов фақат судлар томонидан амалга оширилиши белгилангани фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, корхона ва ташкилотлар манфаатининг қонун йўли билан ҳимоя қилинишини англатади. Шундай экан, одил судловни амалга оширишда судьянинг мақоми, унинг малака даражаси, қолаверса моддий ва ижтимоий дахлсизлиги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Шунга кўра, фармонда судьяларга имтиёзли шартлар асосида уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш, турар-жойлар ижараси учун компенсация тўлаб боришни назарда тутадиган тартибни тасдиқлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилганлиги эътиборга сазовордир. Шунингдек, суд тизими соҳасини етук кадрлар билан таъминлаш, улар малакасини ошириб бориш ҳар доим ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлгани боис фармонда судьялик лавозимларига биринчи маротаба тайинланган шахсларни тегишли равишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида, Олий суд ва Олий хўжалик судида мажбурий тайёргарлик ва стажировка ўташларини назарда тутувчи меъ±р киритилди. Фармонда яна бир муҳим масала, мутасадди вазирлик ва идораларга юридик таълимни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқшунослик фанини ривожлантириш, замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш ҳам белгилаб қўйилди.Бир сўз билан айтганда, ушбу фармон суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мантиқий ва тадрижий давоми бўлиб, мамлакатимизда суднинг мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, суд органлари ходимларининг ижтимоий мақомини муҳофаза қилишни кучайтиришга, судьяларнинг билими ва касбий маҳоратини, шунингдек, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Пировард натижада эса фуқароларнинг қонуний манфаатларини адолатли ҳимоя этиш, миллий қонунчилигимизни дунё стандартларига, халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига мослаштиришга кенг имкон яратади.
Тўлқин Турсунов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасинингҚонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
раиси ўринбосари, O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Обсудить новость на Форуме