21:15 02.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Имкониятлар ўз қўлимизда
Иқтисодий таҳлилларга қараганда, кичик бизнесда тез оёққа туриб олиш мумкин бўлган, нисбатан кам бошланғич сармоя ва ресурс талаб этиладиган йўналиш бу – сервис хизмати кўрсатишдир. «Авилон ФЦ» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари ҳам пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ўз ишларини йўлга қўйганларида ана шу жиҳатни инобатга олишган эди. Асосан совутиш тизимлари ўрнатиш ва уларни таъмирлашга ихтисослашган мазкур корхона пойтахтда тез мижозлар орттирди. Айни пайтда корхона фаолияти кенгайиб, мижозлар сони ва даромадлари ҳам ошиб бормоқда. Айтайлик, ўтган йилги соф даромад 20 миллион 400 минг сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 6 миллион 700 минг сўм даромад олинди. Бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 31 фоизга кўп демакдир. Ишчиларнинг ойлик маошлари ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Ортган маблағлар ҳисобидан ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда. Корхона ходимларининг таъкидлашича, эришилаётган муваффақиятлар, энг аввало, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик фаолияти учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар шарофатидандир.
– O’zLiDeP ўз номи билан тадбиркорлар ва ишбилармонлар партияси экани бизда катта қизиқиш уйғотди, – дейди корхона директори Равшан Солиҳов. — Шу боис жамоамизда унинг сиёсий мавқеи тобора мустаҳкамланмоқда. Биз аъзо бўлгач, бошқа ишчи-хизматчиларимиз ҳам партия сафига кириш истагини билдирдилар. Јарабсизки, 10 кишидан зиёд O’zLiDeP аъзолари ҳамкорликда меҳнат қила бошладик. Айниқса, бошланғич ташкилотга асос солингач, ишларимиз анча изга тушди. Ҳужжатларни юритиш, муҳим сиёсий тадбирларни ўтказишда туман партия кенгаши яқиндан ёрдам кўрсатмоқда. Ҳозир ходимларимиз партиявий фаолият ҳақида унча-мунча сиёсатчидан кам билишмайди. Уларнинг таклифлари асосида бошланғич ташкилотга тажрибали муҳандис, ҳалол меҳнати орқали жамоада обрў-эътибор қозонган Абдужамил Муталов раис этиб сайланди. У ўрни келганда қатъиятли раҳбар ҳамда партия аъзолари билан яқин дўст сифатида гаплаша олади. Ана шу жиҳатлари билан у бошқа маслакдошларимизга ҳамиша ўрнакдир.
Ҳақиқатан ҳам корхонадаги партия аъзолари билан суҳбатлашсангиз, етакчини алоҳида ҳурмат билан тилга олишади, ғоявий-сиёсий соҳада ундан кўп нарса ўрганишаётганларини таъкидлашади. Энг муҳими, ҳар қандай партиявий топшириқ ўз муддатида ижро этилмоқда. Бу ҳол ишлаб чиқариш жараёнига ҳам ижобий таъсир кўрсатаяпти. Хусусан, белгиланган режа-топшириқларга тўла масъулият билан ёндашилаётганлиги эътиборга моликдир. Корхонада ижро интизоми яхшиланиб, хизмат маданияти ошиб бормоқдаки, бунда партиявий фаолиятнинг ижобий таъсири ҳам бор. Зеро, энди ходимлар муштарак сиёсий куч аъзоси сифатида ўз соҳаларига, умуман, ҳаётга бошқача назар билан қарамоқдалар.
– Бугунги ислоҳотлар жараёни зиммамизга янги вазифаларни юкламоқда, – дейди бошланғич ташкилот раиси Абдужамил Муталов. – Улар ижросини таъминлаш учун барча имкониятлардан фойдаланишимиз лозим, албатта. Замон шуни тақозо этмоқда. Фаолларимизга келсак, улар дуч келаётган муаммоларга бефарқ қарашга асло ҳаққимиз йўқ. Турли ҳаётий масалаларни қонун доирасида ҳал қилишга, вазиятдан келиб чиққан ҳолда йўл-йўриқ кўрсатишга интилаяпмиз. Асосий эътибор партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган. Бу борада O’zLiDeP шаҳар ва туман кенгашлари масъуллари яқиндан ёрдам беришмоқда. Ҳадемай ходимларимизни «Сиёсий таълим маркази»да ўқитиш бўйича амалий чора-тадбирлар бошлаб юборилади.
Ҳа, «Авилон ФЦ» қошидаги бошланғич партия ташкилоти ғоявий-сиёсий жиҳатдан тобора мустаҳкамланиб бораяпти. Унинг фаолиятида яна бир муҳим жиҳатни пайқадик: корхонадаги аксарият ишчи-хизматчилар мутолаага меҳр қўйишган экан. Бошланғич партия ташкилоти саъй-ҳаракати билан ташкил этилган мўъжаз кутубхонадаги адабиётлар қўлдан қўймай ўқилмоқда. Бу ҳам бўлса, сиёсий чиниқишнинг зарур омилларидан биридир.
Обсудить новость на Форуме
27 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |