19:15 01.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ ДАСТУРЛАР ДЕПУТАТЛАР НИГОҲИДА

O‘zLiDePнинг халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. 2013 йилга мўлжалланган иш режаларининг оғишмай бажарилаётгани боис шундай ижобий натижаларга эришилаётир. Депутатлик гуруҳларининг бу иш режаларидан ҳудудлардаги корхона ва муассасалар раҳбарлари томонидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қарорларининг бажарилиши, мансабдор шахсларнинг ахборотини эшитиш, депутат сўрови натижаларини сессия муҳокамасига киритиш каби масалалар ўрин олган. 

Бугунги кунда Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгашида O‘zLiDePнинг 30 нафар, туман кенгашларида 111 нафар, шаҳар кенгашлари 8 нафар депутати фаолият кўрсатмоқда. Халқимиз ишончини оқлаш улар учун биринчи галдаги вазифа бўлиб турибди. Бунинг учун депутатларимиз, аввало, жойларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечимини топиш, қабул қилинаётган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик назоратини ўрнатишга катта эътибор қаратяпти. 

Хусусан, жорий йил давомида вилоятдаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан жойларда қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 30 га яқин мансабдор шахснинг ахбороти эшитилиб, ОАВ орқали кенг ёритилди.

Аниқ мисолларни келтириб ўтсак. Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги арафасида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро  йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросининг таъминланиши бўйича “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими бошлиғи И.Боқиевнинг ҳисоботи эшитилди. Шу билан бирга, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ҳаракат дастурини тасдиқлаш масаласи киритилди ҳамда Кенгашнинг 2013 йил 1 июлдаги қарори билан тасдиқланиб мутасадди вилоят ташкилот ва корхона раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди. 

Ушбу Ҳаракат дастури доирасида шу кунгача амалга оширилган ишлар тўғрисида масъуллардан олинган маълумотларга кўра, ҳозир шаҳар ҳудудида эскирган ёки ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётган микроавтобуслар қатновига чек қўйилган. “Жиззах олимпик”, “Отабек супертранс”, “Бегалитранссервис”, “Голдеглисервис” ва “Миттиавтотранс” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан “ISUZU” русумли 167 та автобус келтирилиб, аҳолига намунавий хизмат қилиб келмоқда. Келгусида шундай автобуслардан яна 65 тасини олиб келиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, мутасадди корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда йўловчи ташиш транспортида аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини оширишга қаратилган турли семинарлар ҳам ўтказиб келиняпти. 

O‘zLiDePнинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятидаги бу каби ижобий жиҳатлар тўғрисида кўп гапириш мумкин. Улар партия электорати ишончини оқлаш, халқимиз манфаатларига мос келадиган масалаларни ҳал этишда янада фаол бўлишга интилмоқда. 

Насим БЕКМУРОДОВ,O‘zLiDeP вилоят КенгашиДепутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме