19:15 19.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИЗЛАНИШЛАР ИЗСИЗ КЕТМАЯПТИ

БПТ партиянинг асосий бўғини, пойдеворидир. Бошланғич ташкилот аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан бевосита алоқада иш юритиш ва уларга таъсир кўрсатиш имконига эга бўлган партиянинг қуйи тузилмасидир. O’zLiDeP Уставидан

Зокир Ҳақбердиев етакчилик қилаётган қуйи бўғин фаолларининг ташаббуси билан Касби озиқ-овқат касб-ҳунар коллежининг 87 нафар битирувчиси «Косон ёғ» экстракция ОАЖга ишга қабул қилинадиган бўлди. 

«Косон ёғ» корхонасидаги бошланғич ташкилот аъзолари ёшларни партия ишига жалб этиш, ғоявий-сиёсий ишларни юксак савияда ташкил этишда ҳам ўрнак бўлаяптилар. 

Корхонани техник ва технологик янгилаш, модернизациялаш, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтириб, таннархни арзонлаштириш, ишчи-хизматчиларнинг билим ва малакаларини оширишга Мирзокир Умаров, Ҳусан Тўраев, Фурқат Ҳакимов, Чори Мухторов каби фаоллар муносиб ҳисса қўшмоқдалар. 

Мингдан ортиқ кишилик жамоада ғоявий-сиёсий, маънавий-маърифий ишлар ҳам асосан партия фаоллари зиммасида экани уларга бўлган ишончни янада мустаҳкамлаяпти. 

— Бошланғич ташкилотимизга олтмишдан ортиқ аъзо бирлашган, — дейди БПТ етакчиси. — Ҳар ҳафталик йиғилишларимизда қўлга киритилган ютуқлар баробарида жиддий камчиликлар, хусусан, айрим аъзоларнинг партия ишига эътиборсизлиги, партиявий топшириқларни бажаришдаги сусткашлиги ҳам муҳокама этилади. Бу жараёнда кўпроқ ёшлар билан ишлаб, уларни тарбиялашга эътибор берилаяпти. Вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими билан ҳамкорликда ёшларнинг билим олиши, спорт мусобақаларида иштирок этишларига ҳомийлик қиляпмиз. 

Корхонада ўтган олти ойда 46 минг тонна чигит қайта ишланиб, 7300 тонна тоза ёғ, 20 минг 400 тонна пахта шроти, 14 минг 700 тонна шелуха ишлаб чиқарилди. 3900 тонна ҳидсизлантирилган ёғ қадоқланди ва 6700 тонна кирсовун ишлаб чиқарилди. Тубдан реконструкция қилинаётган сутни қайта ишлаш цехини эса Мустақиллик байрами кунлари ишга туширишни режалаштирганмиз. Натижада бир кунда ўн тонна сутни қайта ишлаб, янги турдаги маҳсулот тайёрлай бошлаймиз.

— Бундай кенг кўламли ишларда БПТ аъзоларининг ҳам ўзига хос ўрни бор, — дейди Зокир Ҳақбердиев. — Корхонамизнинг ёрдамчи хўжалигида эса Польшадан олиб келинган 108 бош қорамол парвариш қилинаётир. Саккиз гектар майдонда интенсив боғ яратилди. 55 қути асаларидан олинган асал, иссиқхонада етиштирилган сабзавот жамият ишчи-хизматчиларига арзон баҳода тарқатилмоқда. Ишловчилар бепул сут-қатиқ билан таъминланган. Уларнинг фарзандлари ёзда Шаҳрисабздаги «Гулнора» болалар оромгоҳида ҳордиқ чиқаришади. Ишловчиларни корхона ҳисобидан соғломлаштиришга ҳам эътибор катта. Эллик кишилик профилактория ишлаб турибди. 

— Шу кунларда корхонамиз капитал таъмирланяпти, – дейди БПТ фаоли, цех бошлиғи Ҳусан Тўраев. — O’zLiDeP фаоллари ҳам ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, маҳсулот таннархини арзонлаштиришга имкон берадиган янги лойиҳаларни амалга оширишда фаол қатнашмоқдалар. Цехимиздаги чигит чақиш ва мағизни шелухадан ажратиш линияси ускуналари ихчамлаштирилмоқда. Буғни тежаш мақсадида буғ ишлатадиган барча цехларга Бельгия «Армстронг» фирмасининг 150 дона конденсат ажратгичлари ўрнатилди. 208 млн. сўмлик ўювчи ва силлиқловчи дастгоҳлар келтирилди. 

Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!» шиори остида фермер хўжаликларида, қишлоқларда ташкил этилаётган тадбирларда катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган, кўп йиллик ҳалол меҳнати билан элда обрў-эътибор қозонган партиядошларимиз фаол иштирок этишиб, озод Ватанимизда амалга оширилган улуғвор ишлар моҳиятини тушунтиришда, аждодларимизнинг эзгу, ижобий тажрибалари янги даврда янада тараққий эттирилаётганлигини ёшлар онгига етказишда камарбасталик қилишаётир. 
Сайфулла ИКРОМОВ"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 18 июль, 29 (505)-сон 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме