17:30 30.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИШОНЧНИ ОҚЛАШ ЛОЗИМ

Шу кунларда O’zLiDePнинг мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги фаоллари ва электорати вакилларидан, Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоларидан партиямизга кўплаб қўнғироқлар бўлмоқда. Улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасига ўз муносабатларини билдиришга ошиқмоқда. Шу муносабат билан биз O’zLiDeP франкцияси аъзоси А.Ғофуровга мурожаат этганимизда у қуйидагиларни гапириб берди: 
 Партия фаоллари фикрларини умумлаштирганимизда Ўзбекистондаги ишбилармон доиралар Давлатимиз раҳбари нутқини жон қулоғи билан тинглагани, унда берилган баҳоларга тўла қўшилганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Мамлакатимиз ишбилармонлари ўз бизнес лойиҳалари, корхоналари, ташкилотлари мисолида давлатимизнинг юқори қўшимча қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қулай шароит яратиш сари танлаган йўли ҳақида гапирмоқда. Партия электорати вакиллари Президент маърузасида Андижон вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва қўшма корхоналар сонини ошириш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар ўтказиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва зарурий объектлар қуриш каби йўналишларда амалга оширилган ишларни ҳар томонлама таҳлил этилганини таъкидламоқда. Бу ўринда фракциямиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ўрта синф шаклланиши учун узлуксиз кенгаяётган база ўлароқ эътироф этишини айтиб ўтишимиз керак. Айнан шу соҳанинг ривожи ҳисобига жамиятдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорликдан манфаатдор, мамлакатнинг тараққий этиши ва демократик ўзгариши жараёнида фаол ҳаракатлантирувчи куч бўлган қатлам юзага келади. O’zLiDeP фаоллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг чиқишини таҳлил қилар экан, Ислом Каримовнинг: “Қўрқмасдан олға интилинг, орқангизда Президент бор”, деган чақириғига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу чақириқ партиямиз электоратини жуда руҳлантириб юборди.  Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “асосийси, ишбилармонларга ишлашга халақит берманг, аксинча, уларга ҳар томонлама кўмаклашинг ва қўллаб-қувватланг”. 
 Партиямиз электорати адолат таъминланиши ўта муҳимлиги ҳақидаги бу сўзларга тўла қўшилади. Ҳақиқатан ҳам ишбилармонларимиз бутун кучи, интилиши ва мавжуд имкониятларини ўз оилаларининг тўкин ҳаётини таъминлаш ва Ватанимизнинг умумий фаровонлигига ҳиссасини қўшиш учун қонуний даромад олишга йўналтирган.  Сайловолди дастуримизда белгилаб қўйилганидек, O`zLiDeP бозор муносабатлари эркинлигини ривожлантириш, бозор ислоҳотлари йўлига ҳалақит бераётган тўсиқ ва ғовлар, иқтисодиёт соҳасидаги салбий ҳолатларга қарши курашмоқда ва курашади ҳам.  O’zLiDeP фракцияси партиямиз электоратини тадбиркор ва ишбилармонлар йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишни ўзининг қонун ижодкорлиги, қонун лойиҳалари ва назорат-таҳлил фаолиятидаги устувор вазифаси эканига ишонтиради. Мазкур вазифаларнинг амалга оширилиши тадбиркор ва ишбилармонларнинг салоҳияти ва имкониятларини тўла юзага чиқаришга ёрдам беради ҳамда мамлакатимиз халқи фаровонлиги ва иқтисодий ўсишининг муҳим омили бўлади. Ахмаджон ҒОФУРОВ,Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси,Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисиҚонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси 
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме