20:32 25.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИШЧИ ГУРУҲНИНГ ВОБКЕНТДАГИ АМАЛИЙ ИШЛАРИ
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ва Бухоро вилояти Кенгаши мутасадди ходимлари ҳамда парламентдаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ 10 кун давомида Вобкент туманида бўлиб, бир қанча корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, МФЙ ва ҚФЙлар раислари, тадбиркорлик субъектлари, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Ушбу ишчи гуруҳ партиянинг турли бўғиндаги ходимларига кундалик фаолиятни янада яхшилаш бўйича амалий ёрдам бериш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш, жойларда партия сафларини кенгайтиришни мақсад қилган.
Вобкент туманидаги учрашувларда Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган мақсад-вазифалар тўғрисида ҳам батафсил сўз юритилди.
Тумандаги Халач ва Пирмаст ҚФЙлар ҳудудида фаолият кўрсатувчи фермерлар, тадбиркорлар иштирокида ўтказилган дастлабки учрашувда халқ хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, қишлоқ хўжалигидаги солиқлар, ҳосилдорлиги паст экин майдонларида деҳқончилик қилаётганлар учун белгиланиши лозим бўлган имтиёзлар, шунингдек, тайёр маҳсулотларни қадоқлаш борасидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича атрофлича фикр алмашилди. Ҳудуддаги Ниёзхўжа ва Латифсобунгар МФЙларидаги хонадонларда истиқомат қилувчи аҳолига томорқа ажратишдаги сансоларликлар, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган баъзи бир жиҳатлар ҳам эътибордан четда қолгани йўқ.
Вобкент иқтисодиёт коллежида ўтказилган йиғилишда эса ишчи гуруҳ аъзолари Қўнғирот ва Қипчоқ ҚФЙлари фермерлари, тадбиркорлар ва бошқа соҳа вакилларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги кўп тармоқли “Қурбонов Ғайрат Шуҳратович”, “Зарафшон замини саховати”, “Рустамов Тошпўлат Ғаффорович”, “Шакаркент”, “Нурли замин саховати” каби фермер хўжаликларида, шунингдек, Эҳсон, Кумушкент, Рохкент, Янгикент, Хайрободча, Харгўш, Имомқозихон ҚФЙларида ҳам бўлиб, турли соҳалар вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Фермер хўжаликларида пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлашнинг аҳволи билан қизиқди. Учрашувларда Президентимиз И.Каримовнинг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув ва суҳбатларда бир қанча муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди. Жумладан, маҳсулотларни экспорт қилишда ҳужжатларни расмийлаштириш чоғидаги қийинчиликлар, пахта таннархини белгилашда вилоятнинг тупроқ ва иқлим шароитини ҳисобга олиш, чорвачиликда озуқа, ем-хашак базасининг мустаҳкам эмаслиги, чорва озуқаси маҳсулотлари нархи ошиб кетгани хусусида атрофлича сўз юритилди. Вилоятда ерларнинг балл-банитетлари турличалигини эътиборга олиб, нефть маҳсулотлари, кимёвий ўғитларни тўғри тақсимлаш юзасидан фикр алмашилди. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун банкдан кредит олиш имкониятларини кенгайтириш, гаровсиз бериладиган кредитлар миқдорини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ишчи гуруҳ учрашувлар давомида партиянинг янги қуйи бўғинларини ташкил этишга жиддий эътибор бергани боис, мазкур туманда O‘zLiDeP аъзолари сафини 78 кишига кенгайтиришга эришилди, 10 дан ортиқ янги БПТ ташкил этилди.
Шу тариқа, Вобкент тумани бўйича партия аъзолари сони бугунги кунда 850 нафарга яқинлашиб қолди. Бошланғич партия ташкилотлари сони эса 40 тадан ошди.
Ишчи гуруҳининг якунловчи йиғилишида тумандаги тижорат банклари филиаллари, молия, иқтисодиёт, статистика бўлимлари, солиқ инспекцияси, почта ва телефон алоқаси хизматлари, суғурта идораси, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими мутасаддилари, касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари иштирок этди. Унда галдаги вазифалар белгилаб олинди.
O‘zLiDeP Бухоро вилояти КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме