16:15 11.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИШЧИ ГУРУҲНИНГ САМАРАЛИ ЮТУҚЛАРИ

O‘zLiDePнинг тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари олдида турган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ҳамда жойлардаги БПТларга амалий ёрдам кўрсатиш учун тузилган ишчи гуруҳлари тобора қизғин фаолиятга шўнғиб бораётир. 

Шундай ишчи гуруҳнинг Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган учрашуви ҳам кўпчилик учун эсда қоларли бўлди. 

- Маҳаллий кенгаш депутатларининг сиёсий-ҳуқуқий билими ва малакасини ошириш, партиянинг дастурий вазифаларини изчил татбиқ этишда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда тажрибали мутахассислар фаол иштирок этаётгани кутилган натижаларни бермоқда, - дейди Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аппарати масъул ходими Ш.Раззоқов. - Электорат вакиллари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишда O‘zLiDePдан сайланган депутатлар зиммасида алоҳида масъулият бор, албатта. Ҳозир маҳаллий кенгашлар депутатлари ўз ҳудудларидаги БПТларга бириктирилмоқда. БПТлар етакчиларининг сиёсий фаоллигини ошириш учун сиёсий таълим марказларимиз ўқувлар ташкил эта бошлади. Депутатлар билан учрашувлар, суҳбатлар ўтказилаётир. 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ш.Қўшназаров йиғилишда билдирилган фикрлар, хўжаликларда БПТлар очиш юзасидан тавсиялар фермерларда ҳам катта қизиқиш уйғотганини таъкидлади.

“Чунки шиддат билан ривожланаётган, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка эътибор юқори бўлган бугунги кунда бошланғич ташкилотлар нафақат маҳаллий кенгаш, балки Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатларнинг энг яқин кўмакчиси бўлиши керак. Мавжуд муаммо ва камчиликларни партиянинг туман, шаҳар ва вилоят бўғинига етказишда ҳам БПТлар асосий куч ҳисобланмоқда”, - деди Ш.Қўшназаров. 

Йиғилишда иштирок этган Элликқалъа тумани Фермерлари кенгаши раиси Ш.Фахриддинов партия нуфузини янада ошириш, электорат ишончини қозониш учун фермер хўжаликларда ташкил этилаётган БПТларнинг  сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан бақувват бўлишига эришиш кераклигини қайд этди. 

Унинг сўзларга кўра, партия ташаббуси билан ишлаб чиқилган амалий ёрдам дастурининг тўлиқ ижро этилиши иқтисодиётни янада юксалтиришга, аҳолининг бандлик масаласини ҳал этишга, электорат фаолиятини жонлантиришга хизмат қилади. 

Йиғилиш давомида корхона ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ишлаш гуруҳи ҳамда умумлаштириш гуруҳлари тузилди. 

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан тумандаги корхоналар, ташкилотлар, давлат корхоналари, ўзини ўзи бошқариш органлари, йирик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари раислари рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхат бўйича ишланиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.                                  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши                                 Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме