21:30 10.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИШЧИ ГУРУҲ – ҲАРАКАТДА

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўртасида тузилган Бош битим доирасида тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари олдида турган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда ҳудудий партия ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш учун тузилган ишчи гуруҳ Наманган вилоятида самарали фаолиятини бошлаб юборди.     

Ишчи гуруҳ аъзолари яқинда Уйчи туманидаги йирик корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Бу учрашувларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, хусусан, партия электорати вакилларининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга қонунлар асосида яратилган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди. Тумандаги молия, ғазначилик бўлимлари, туман давлат солиқ инспекцияси, “Агробанк”, Халқ банки, Миллий банк бўлимлари, тумангаз, электр тармоқлари, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ва бошқа қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилган мулоқотлар қизиқарли ва амалий тусда бўлди. Мулоқот иштирокчилари партиянинг Дастури ҳамда мақсад ва вазифалари ҳақида кенг тасаввурга эга бўлди.

- O‘zLiDeP фаолияти ҳақидаги ахборотлар жамоамиз аъзоларида катта қизиқиш уйғотди, - дейди туман молия бўлими мудири Зафар Мўминов. - Айниқса, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларининг “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлашдаги саъй-ҳаракатлари бизни қувонтирди. Янги йилдан Бюджет кодексининг кучга киргани фаолиятимизда муҳим омил бўлишига ишонамиз. 12 нафар ходимимиз O‘zLiDeP сафига аъзо бўлиш истагини билдиргани ҳам шу ишончнинг ёрқин ифодасидир.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманда фермер хўжаликлари фаолияти, уларнинг муаммоларини ўрганиш борасида ҳам муайян ишларни амалга оширмоқда. 

– Асосий мақсадимиз фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ёрдам беришдан иборат, - дейди туман Фермерлари кенгаши раиси А.Турдиев. – Биз бу йўналишдаги ишларимизни янги босқичга кўтариш мақсадида кенгаш ҳузурида бошланғич партия ташкилоти туздик. Бу, албатта, фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларни кўп тармоқли хўжаликларга айлантириш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш, қишлоқлар инфратузилмасини тараққий эттиришда муҳим омил бўлади, деган умиддамиз.

Шу ўринда айтиш керакки, А.Турдиев туман Фермерлари кенгашида янги тузилган бошланғич партия ташкилоти раҳбари этиб сайланган. Кенгаш биносида БПТ хонаси ташкил этилиб, у партия фаолиятига доир зарур тарғибот-ташвиқот воситалари билан жиҳозланган.

Ишчи гуруҳ ҳудуддаги фермер хўжаликларида ҳам амалий учрашувлар ташкил этди. Хусусан, “Илҳомжон-Икромжон” кўп тармоқли фермер хўжалиги иш фаолияти билан яқиндан танишилди. Ушбу учрашув натижасида “Илҳомжон-Икромжон” фермер хўжалиги раиси Илҳомжон Бобомирзаев O‘zLiDeP аъзоси бўлиш истагини билдирди ва аъзоликка қабул қилинди. Фермер хўжалигида ишловчи 10 нафар ишчи ҳам партия сафига кирди ва бу ерда бошланғич партия ташкилотига асос солинди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятининг дастлабки босқичларидаёқ шундай самарали ишларни амалга ошираётгани унинг ташкил этилиши партияни янада кучайтиришга хизмат қилаётганидан дарак бераётир. 
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDeP Наманган вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме