22:31 27.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИШБИЛАРМОНЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Нукусда “Мулкдор оила-2013” лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. 

Унда лойиҳанинг шаҳар ва туманлардаги саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган 52 талабгор иштирок этди. Улар дастлабки босқич давомида 387 қатнашчи орасидан танлаб олинди. 

 – Партиямизнинг бу лойиҳасига бўлган қизиқиш йилдан-йилга кучайиб боряпти, – дейди O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Жолғозбой Сейтназаров. – Ўтган йили унда 112 киши қатнашиб, 35 нафари имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат билан тақдирланганди. Бугунги кунда улардан 24 нафари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 900 миллион сўмликдан ортиқ кредит олиб, 100 га яқин янги иш ўрни ташкил этган. 

Ж.Сейтназаров O‘zLiDeP Дастурида партия тадбиркор ва ишбилармонлар фаолияти ялпи миллий маҳсулотнинг яратилишида етакчи ўрин эгаллаши ҳамда фуқаролар фаровонлигини оширишда асосий омил бўлиши керак, деб ҳисоблашини белгилаб қўйилганини билдирар экан, партиявий лойиҳалар айнан шу мақсадни амалга оширишга хизмат қилаётганини эътироф этди. 

Парўаз Ережепова O‘zLiDeP лойиҳаларининг доимий иштирокчиси ҳисобланади. У ўтган йилги “Мулкдор оила” лойиҳасида қатнашиб 15 миллион сўм кредит олган ва “Зал Дил Дилбар” МЧЖга асос солган эди. 

“Фаолиятимни кенгайтариш ниятида бу йилги лойиҳада ҳам омадимни синаб кўряпман. 39 миллион сўм кредит олиб, 10 та тикув машинаси харид қилишни кўзда тутадиган бизнес режам бор. Ишонч билан айта оламанки, O‘zLiDePнинг лойиҳаси тадбиркорликни бошламоқчи ёки ўз фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган кўплаб ишбилармонларга катта мададкор бўлмоқда”, – дейди П.Ережепова. 

Лойиҳа иштирокчилари ўз бизнес режалари тақдимотини ўтказгандан сўнг ҳакамлар ҳайъати улардан энг истиқболлиларини саралаб олди. Ғолиб топилган бизнес лойиҳалар эгаларига тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. 
O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме