20:15 15.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИСТИҚЛОЛ ЁШЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧДИ
Навқирон авлод саодати ҳаётга изчил жорий этилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадидир. Мамлакатимиздаги ёшларга оид давлат сиёсати эртамиз эгаларининг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиб вояга етиши, илм-фан, маданият ва спортда юксак чўққиларни эгаллашида мустаҳкам асос бўлмоқда.Буни Жиззах вилоятида ёш авлоднинг муносиб таълим-тарбия олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Айниқса, кейинги икки-уч йил ичида ҳудудда қурилиб фойдаланишга топширилаётган бир қатор ижтимоий соҳа объектлари ёшлар ҳаётига янгича маъно-мазмун, шаҳару қишлоқларимиз қиёфасига эса ўзига хос кўрку тароват бахш этмоқда.Вилоятда “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилаётган тадбирларда ана шундай ютуқларимиз ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб берилаётир. “Ёшлар – мустақил Ўзбекистон келажаги”, “Мустақиллик ва ёшлар”, “Ёшлар – мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида” мавзуларида ўтказилаётган тадбирларда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган устивор йўналишлар ҳақида сўз юритиляпти. Шунингдек, фуқаролик жамиятининг асоси бўлган сиёсий партиялардан истиқлол ғояси тарғиботини кучайтириш, “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиорининг туб мазмун-моҳиятини кенг оммага чуқур тушунтириш талаб этилаётгани таъкидланмоқда.Тадбирларда Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – “ўзбек модели”нинг юртдошларимиз учун ҳал қилувчи бир пайтда энг тўғри ва энг оқилона йўл сифатида танлаб олинганини янги авлод вакилларига етказиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимизга айланиши лозимлиги, эришилган ютуқларнинг, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш зарурлиги қайд этилаётир. - Мустақиллик қанча машаққат ва қийинчиликлар эвазига қўлга киритилганини, халқимиз ўз қадр-қиммати, ор-номуси ва ғурурини тобора мустаҳкамлаб бораётгани, истиқлол туфайлигина юртимизда яшаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланаётганини барча-барчамиз, айниқса, биз ёшлар чуқур англаб етмоқдамиз,- дейди Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги 2-академик лицей ўқувчиси Темур Холматов. – Бунда бизга O‘zLiDeP ўтказаётган турли партиявий тадбирлар жуда катта ёрдам беряпти. Ўзим ҳам бу йил партиянинг “Ишбилармон талаба” стипендияси учун ўтказилаётган кўрик танловида қатнашиб, вилоят босқичида 2-ўринни эгалладим. Танловга тақдим этган лойиҳамни амалга ошириш учун қулай имкониятга эга бўлдим.Жиззах вилоятида Мустақиллигимизнинг 22 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида яна кўплаб тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Олим Норжигитов O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгашиёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме