23:16 28.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ

 O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида тадбир ўтказди. Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, партия фаоллари – тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. - Мустақиллик туфайли халқимиз ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ҳаётда том маънодаги улкан ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқда,- деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсик Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси. - Ўтказилаётган тадбирлар давомида партия фаоллари ва тарафдорлари дунёда “ўзбек модели” сифатида эътироф этилган ислоҳотларга асосланган барча ўзгаришлар негизида, авваламбор, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари мужассам экани тўғрисида якдил эканини кўриб турибмиз. Шу пайтгача марказда ва барча ҳудудий кенгашларда партия фаоллари томонидан “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омили”, “Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида”, “Мустақилликка эришиш арафасида: изчиллик, қатъиятлилик ва барқарорлик”, “Стратегик дастурлар: мазмун-моҳияти, аҳамияти ва амалий натижалар”, “Ўзбекистонни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига қўшиш: юксак мақсад ва масъулият” каби мавзуларда ўтказилган тадбирларда 12 мингдан ортиқ электорат вакиллари, аёллар ва ёшлар иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Президентининг яқинда қабул қилинган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз борди.“Қарорга мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, уларга замонавий, хорижда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва экспорт қилишда зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ташқи бозор конъюктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилиши тармоқ учун янада катта қулайлик ва имкониятлар яратади”,- деди М.Тешабоев. Мустақиллик йилларида мулк таркибида туб ўзгаришлар рўй бергани, кўп укладли иқтисодиёт амалда шакллангани ва бунда хусусий мулк устивор ўрин эгаллагани O‘zLiDeP учун ниҳоятда муҳимдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик нафақат мамлакатимиз иқтисодиётида белгиловчи ўрин эгаллади, балки бозорни зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ўсишининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ошишининг муҳим омилига айланди. Энг муҳими, тадбирда таъкидланганидек, партия фаоллари, партия электорати – ишбилармон кишилар, ўрта синф мулкдорлар вакиллари мамлакатимиз раҳбариятининг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда илғор ўринда бориб, мазкур жараёнларда фаол ва манфаатдор иштирок этмоқда. Оҳангарон туманидаги “Эртошсой-сервис” хусусий корхонасида бугунги кунда 30 нафар ишчи меҳнат қилади. Корхона ўз фаолият доирасини кенгайтириш мақсадида мевани қайта ишлашни, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган. - Мамлакатимиз шаклланиши, ривожланиши жараёнида эришилган ютуқлар ва юксак марраларда ҳамкасбларим – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати вакилларининг ҳам камтарона ҳиссаси борлигидан ғурурланаман, - дейди корхона раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Ҳабиба Минглиева. - Халқимиз турли синов ва қийинчиликларга қарамай, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонди. Қувонарлиси, эришган барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мустаҳкамланди. Тадбир иштирокчилари Пискент туманида намунавий лойиҳалар асосида қурилган якка тартибдаги уй-жой, Оҳангарон туманидаги “Қорахитой” МФЙ ва “Гули лола” хусусий корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.  O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгашиматбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме