20:15 15.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАР САМАРАСИ
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Касби туманида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида тадбир ўтказди. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда мустақиллик йилларида улкан ютуқларга эришилгани, халқимиз турли синов ва қийинчиликларга қарамай, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъият ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонганини таъкидлади. - Мустақиллик Ўзбекистонни буюк келажагига ва мустақил тараққиёт йўлига эга бўлган мамлакат сифатида дунёга танитди,-деди тадбирда сўзга чиққанлардан бири, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, шифокор Жонон Раҳимов. - Бу даврда одамларнинг онгу тафаккури янгиланди, дунёқараши ўзгарди, ён-атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси шаклланди. Буларнинг барчаси юртбошимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир. Тадбир иштирокчилари дунёда “ўзбек модели” сифатида эътироф этилган тараққиёт йўлимиз, аввало, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясига асосланганини билдирди. Шунингдек, Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида мамлакатимизда иқтисодиёт юқори суръатлар билан ривожланаётгани, айниқса, фермерлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги ошиб бораётгани, жамият барқарорлиги ва хавфсизлиги таъминланаётганини қайд этди. Тадбирда қатнашган партия электорати– тадбиркорлар ва фермерлар, ўрта синф мулкдорлар қатлами вакиллари мамлакатимиз раҳбариятининг демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганликларини, халқ фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда фаол иштирок этаётганликларини таъкидлади. Мустақиллик берган кенг имкониятлардан унумли фойдаланаётганлардан бири Касби туманидаги “Юрт ризқи” наслчилик хўжалиги раиси, партия фаоли Насрулло Худойбердиевдир. У раҳбарлик қилаётган хўжаликда Украинадан келтирилган 700 бош зотдор қорамол боқилмоқда. Бу ерда сутни қайта ишлаш цехи ҳам бор. Шу билан бирга, хўжаликда йилига 600 тонна биогумус тайёрланади. “Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи чоғида озуқабоп экинлар уруғчилигига эътибор қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди. Шундан сўнг биз шундай уруғ тайёрлашни йўлга қўйдик. Мевали боғ яратдик. Иссиқхонамизда эса цитрус мевалар етиштиряпмиз. Энг асосийси, хўжалигимизда 100 киши иш билан таъминланган. Келгусида ишлаб чиқариш тармоғимизни кенгайтириш учун янги технологиялар келтириш бўйича шартномалар ҳам имзоладик”,- дейди Н.Худойбердиев. Тадбир қатнашчилари маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти билан ҳам танишди. Сайфулла ИКРОМОВO‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашиматбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме