21:16 08.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИСТИҚБОЛЛИ ЁШЛАР – МАМЛАКАТИМИЗ КЕЛАЖАГИ
Партия ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш ниятида. O’zLiDeP Сайловолди дастуридан
O’zLiDeP Тахиатош шаҳар Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти”нинг 2012 йил давомида эришилган ютуқлари ва 2013 йилга режалаштирилган лойиҳаларини тақдим этиш мақсадида “Бизнинг эришган ютуқларимиз” шиори остида учрашув ташкил этилди. Тадбирни Тахиатош шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Б.Юсупов кириш сўз билан очиб, O’zLiDeP Сайловолди платформасида партия ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш каби мақсад ва вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган бугунги кунда бир қатор самарали ишлар амалга оширилганлиги, жумладан, ёшларимизни тадбиркорлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш, уларни ўз касбига бўлган қизиқишини янада орттириш мақсадида ёшлар орасида ўтказилиб келинаётган қатор кўрик танловлар ва уларнинг аҳамияти, ўтказилаётган танловлардан кўзланган асосий мақсад академик лицей ва коллеж битирувчи ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, уларнинг бу борадаги тажрибаларини янада ошириш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Тадбирда сўз олган Иқтисодиёт коллежининг молия бўлими мудири Г.Яхудаева томонидан ёшларга мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги, бизнесни юритиш шарт-шароитларини баҳолаш мезонларининг жаҳон амалиётида ҳамма томонидан қабул қилинган тизимини жорий этилаётганлиги ва шу асосда мамлакатимиздаги ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётга ишлар юзасидан кенг маълумотлар берилди. Учрашув давомида иштирокчиларга 2012 йилда партия “Ёшлар қаноти” томонидан олиб борилган ишлар, унинг натижалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди ва 2013 йилга режалаштирилган лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тақдимот ўтказилди. Тадбирда иштирок этган коллеж талабалари тадбиркорликка қандай кириб келиш, бошланғич капитални шакллантириш ва бу борада банклар томонидан бериладиган имтиёзлар ва партия томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар ҳақидаги саволларига тегишли жавоблар олишди. Учрашув якунида фаол қатнашган, ўз фикрини эркин билдира олиш салоҳиятига эга ёшлар партиянинг истиқболли ёш кадрлар захирасига олинди, шунингдек бундай тадбирларни барча шаҳар ва туманларидаги талаба ёшлар орасида ҳам ўтказиш таклифи билдирилди.
М.Ахназарова,O’zLiDeP Қорақалпоғистоан Республикаси Кенгаши “Ёшлар билан ишлаш” бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме