19:45 05.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР БАҲСИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ёшлар манфаатларини ифодаловчи ва уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда.Жумладан, O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан октябр-ноябрь ойлари мобайнида “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида бир қатор мавзуларда давра суҳбатлари, амалий учрашувлар ташкил этилди. -Танловнинг мақсади Давлат тузилмаларига юқори малакали либерал-демократик дунёқараш ва замонавий билимларга эга бўлган ёш мутахассисларни кириб келишига муносиб шароит яратиб беришга кўмаклашиш, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаол бўлган ёшлар орасидан депутатликка муносиб бўлганларини аниқлаш ва улар ҳақидаги маълумотлар базасида партиянинг “Истиқболли ёш кадрлар захираси”ни шакллантириб бориш, ёш етакчиларни партиянинг Дастурий мақсад-вазифаларини амалга ошириш йўлидаги лойиҳаларга жалб этиш, ёшларда фуқаролик позициясини кучайтиришдан иборат, - дейди Ўзбекистон Либерал-демокартик партияси Наманган вилоят Кенгаши “Ёшлар билан ишлаш” бўлими раҳбари Мусохон Юсуфжонов.- Партиянинг Наманган вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари томонидан ушбу танловни  ўтказишга  алоҳида эътибор қаратилди. Танловнинг мақсад ва шартлари олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида кенг тарғиб этилди. Натижада 45 нафар ёшлар ушбу кўрик –танловда иштирок этиш истагини билдирдилар ва ўзларининг ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъати ҳукмига ҳавола этдилар.Жорий йилнинг 23 ноябрь куни танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.  Унда танлов иштирокчилари ўзларининг ижодий ишлари орқали жамиятимиз ҳаётида депутатлик мақомининг ўзига хос ўрни ва тутган мавқеини ўз тасаввурларида эркин  ифодалаб  беришга, депутатлик дастурида қонунчилик ташаббуси  руҳини ифодалашга ва жойларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ амалий таклифлар билдиришга ҳаракат қилдилар.Шунингдек, ёш номзодлар агар депутат бўлсалар, ҳудудни ривожлантириш ва бу борадаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимини топиш, жамият бошқарувида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда маҳаллий вакиллик органлари қошидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада кучайтириш юзасидан ҳам таклифларни ўртага ташладилар.Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг сиёсий билимига, дунёқарашига, қонун ижодкорлигига,  ўз дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга  татбиқ этиш механизмининг самарадорлигига эътиборни қаратдилар.Танловда  Наманган Давлат Университети талабалари Беҳзод Усмонов, Муҳридин Содиржонов ҳамда Рустам Ҳакимовларнинг билимдонлиги, зукколиги, депутатлик дастурларининг мукаммаллиги билан ҳакамлар ҳайъати эътиборини тортдилар.Шунингдек, бу ёшлар ўз дастурларини қандай қилиб амалга ошириш услубларини ҳам равон ва содда тилда тушунтириб бера олдилар.-  Сиёсатга жуда қизиқаман, - дейди  Беҳзод Усмонов. – Университетда ҳам семинар ва конференцияларда ўз маърузаларим билан қатнашиб тураман. - Сиёсий партиялар орасида менга, айниқса, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг олиб бораётган тадбирлари жуда ёқади. Яқинда партия томонидан “Агар мен депутат бўлсам” деб номланган танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарни эшитиб қолдим. Ва шу танловда қатнашиш истаги туғилди. Танлов шартига кўра, иштирокчи ўзининг депутатлик дастури билан қатнашиши керак экан. Мен ҳам ушбу шартга амал қилган ҳолда  ўзимнинг депутатлик дастуримни тайёрладим. Дастуримда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш юзасидан таклифларимни билдирдим. Бугунги танловда қатнашиб ўзим каби кўплаб тенгдошларимнинг дастурлари билан ҳам танишдим. Улардан кўп нарсаларни ўргандим. - Депутатларнинг сессиялардаги фаолиятини телевизор орқали кўриб, уларга роса ҳавас қилардим, дея суҳбатга қўшилди Муҳриддин Содиржонов. -  Қанийди мен ҳам депутат бўлсаму  уларга ўхшаб  сессияларда қатнашсам, Қонунларни яратишга ўз ҳиссамни қўшсам, деб орзу қилардим. Бугун партиянинг ушбу танловида иштирок этиш жараёнида шуни билдимки, депутат бўлиш осон эмас экан. Депутат халқнинг, ўз сайловчиларининг  олдида ҳамиша масъулиятли экан. У фақат ўзини эмас, балки юртни, халқни ташвиши билан яшайдиган фидойи инсон бўлиши лозим экан. Мен танловга депутатлик дастурим билан қатнашдим. Дастурим кўпчиликка маъқул бўлди. Республика босиқичида ҳам уни астойдил ҳимоя қилишга, бунинг учун билим ва заковатимни ишга солишга ваъда бераман.Ҳа, партиянинг ушбу лойиҳаси асосида Наманганда ўтказилган “Агар мен депутат бўлсам” тадбири сиёсатга қизиқадиган, дунёқараши кенг, интилувчан, истеъдодли ёшларни кашф этишга  хизмат қилди.        
                                                   Комилжон ФАЙЗИЕВ,                                               партия вилоят Кенгаши                                                 Матбуот хизмати раҳбари 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме