12:00 12.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ТУБ МОҲИЯТИ АКС ЭТДИ
Президентимизнинг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалардан кўриниб турибдики, ислоҳотларнинг янги босқичида ижтимоий-сиёсий кучга айланиб бораётган қишлоқ мулкдорлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш давлатимиз ривожида муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, фармонда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси тугатилиши ва Фермерлар Кенгашини ташкил этиш белгилангани, янги тузилма зиммасига фермерлик ривожлантириш, моддий ва молиявий баъзасини янада мустаҳкамлаш ва фермер хўжаликларининг мулкий муносабатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш учун соҳага оид қонунчилик баъзасини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилгани айни муддао бўлди. Бу жараён O’zLiDePнинг барча ҳудудий бўлинмаларига, қолаверса, уларнинг аъзоларига ҳам катта ва шарафли масъулият юклайди.Мазкур фармон ёшларимизнинг ҳам фермерликка, қишлоқ хўжаликлари билан иш юритишга бўлган қизиқишларини янада ортириб боради. Қолаверса, фермерларимизнинг салоҳиятларини оширишда, соҳалардаги билимлар устидан тинимсиз ишлашда ҳамда бу жараён қишлоқ хўжалигида янги кашфиётлар яратилишига сабаб бўлади. Дарҳақиқат, давлатимизда қайси бир соҳага эътибор қаратмайлик янги иқтидор соҳибларини, янги йўналишларни, ўзига хос қаҳрамонлар ҳамда янги соҳалар яратилаётганига ва бунинг натижасида кўплаб иш ўринлари яратилаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз.
Обсудить новость на Форуме