11:15 26.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИСЛОҲОТЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ

Янгибозор тумани саноат касб-ҳунар коллежида “Бизнес режа тузиш ва уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятидаги хотин-қизларни соҳадаги янгиликлар билан таништириш, тадбиркорликка оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туб моҳиятини тушунтиришдан иборат бўлди.  – Мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган, моҳият-эътибори билан инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, ҳар бир шахснинг ижтимоий-сиёсий фаол бўлишини тақозо этаётир, – дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Ўрозбоева. – Айниқса, мамлакатимизда аёлларнинг мавқеи, нуфузи, қолаверса, масъулияти юксалиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали юритиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.  Тадбирда таъкидландики, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни  янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” талаблари асосида ишлаб чиқилган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши  O’zLiDeP электорати – тадбиркорлар, кичик бизнес ва ишбилармон доира вакиллари учун қулай муҳит яратиш, маҳаллаларда оилавий бизнесни кенг йўлга қўйишга хизмат қилади.    Давра суҳбати давомида ўтган йили кучга кирган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунча берилди. Тадбирда оилавий тадбиркорлик ва қонунда назарда тутилган бошқа имтиёзлар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иш юритиш тартиблари бўйича соҳа мутахассисларининг маслаҳатлари ва тавсиялари  тингланди. O’zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда “Оила” илмий-амалий маркази, туман хотин-қизлар қўмитаси ходимлари ҳамда коллеж ўқувчи-ёшлари иштирок этди. Йиғилганлар мавзу юзасидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб олди.  
Р.МашариповаO‘zLiDeP Янгибозор туман Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме