21:16 08.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИСЛОҲОТЛАРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Нишон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Хотин-қизларнинг жамиятдаги роли  ва мавқеини янада ошириш – оила институтини ғоявий-маънавий ва моддий мустаҳкамлашнинг энг муҳим вазифаси”  мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини кенг оммага, авваламбор, жамиятимизда ижтимоий кучга айланиб бораётган тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизларга етказиш ҳамда давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг иштирокини янада кенгайтириш вазифаларига эътибор қаратилди.  Давра суҳбатида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O`zLiDeР  туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Гулсум Хуррамова сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. - Президентимиз маърузаларида  келтирилган устувор йўналишлар бўйича хотин-қизлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, тадбиркор, ташаббускор, ҳар томонлама етук аёлларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш олдимизда турган асосий вазифаларимиздан, – дейди туман Кенгаши аппарат раҳбари Г.Жўраева. - Чунки, O`zLiDeР Сайловолди дастурида ўз олдига хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маънавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига  жалб қилиш масалаларини қўймоқда. Шу боисдан ҳам ўз фаолиятимизни  янада жонлантириш мақсадида хотин-қизлар  ўртасида, айниқса, маҳаллада оилавий бизнесни йўлга қўйиш жараёнларини кенг тарғибот қилиш орқали тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар сафини янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, қишлоқ аёлларини иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Партия фаолларининг якдил фикрича, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш партиямизнинг дастурий мақсадларидан бири ҳисобланади. Тадбирда партиянинг жамоатчилик орасидаги мавқеини янада мустаҳкамалашга эришиш учун турли мавзулардаги тадбир ва давра суҳбатлар ўтказиш билан чекланиб қолмасдан, мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш зарур, бу борада партия фаолларидан жонкуярлик талаб этилаётганлиги қайд этилди. Музокарада сўз олганлар уйда ўтирган хотин-қизлар, ишсиз юрган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиб, уларни касб-ҳунарга йўналтириш зарурлиги, бунда оилавий тадбиркорлик муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидладилар. Туман Кенгаши депутатлари, БПТ раислари, тадбиркор, ҳунарманд, касаначи хотин-қизлар иштирокидаги ушбу тадбир якунида иштирокчилар мазкур соҳаларга оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда партия тузилмаларининг таъсирини кучайтириш борасида тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. 
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме