17:45 14.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИНСТИТУТДА ДАВРА СУҲБАТИ

 О’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Иқтисодиёт ва сервис институтида Президентимиз Ислoм Кaримoвнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузаси мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.   Тадбирда Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасини ўқиб-ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унда белгиланган мақсад ва вазифаларни изчил амалга ошириш муҳим эканлиги таъкидланди.  Шунингдек, унда юртимизнинг иқтисодий ривожланишида ёшларнинг ролини ошириш масалалари ҳамда О’zLiDePнинг дастурий  мақсад ва вазифаларига бағишланган маърузалар тингланди. Учрашувда сўз олганлар Президентимиз маърузасида тилга олинган иқтисодий ютуқларимиз республикамизнинг бундан кейинги ривожи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини эътироф этди.  Давра суҳбатида “Обод турмуш йили” Давлат дастурида ҳамда О’zLiDePнинг партиявий дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш йўллари муҳокама этилди ва бу борадаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги айтиб ўтилди. Тадбирда О’zLiDeP вилоят Кенгаши масъул ходимлари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи вакиллари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчи ҳамда талабалари иштирок этди. 
О’zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме