05:00 09.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИНСОН АЗИЗ – ХОТИРАСИ МУҚАДДАС

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси Бекобод шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон азиз - хотираси муқаддас” шиори остида Қосим ота Фармонов хотирасига бағишлаб хотира турнири ташкил этилди. 
Мазкур тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, Бекобод шаҳар ҳокимлиги вакиллари, халқ депуталари шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Бекобод металлургия комбинати ходимлари, меҳнат фахрийлари, ёш спортчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 
Истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, ўтганлар руҳини шод этиш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айландики, бу ўз навбатида, янги авлод тафаккурида ҳам тарихга ҳурмат билан қараш туйғусини шакллантирмоқда. 
– Аждодларимиз руҳини хотирлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, ҳаётий тажрибаси орқали ибрат бўлаётган кексаларимиз ҳурматини жойига қўйишдек эзгу фазилатлар ҳар бир юртдошимизнинг қалб амрига айланди, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қарор топди, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев. – 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида бу улуғ амаллар янада яққолроқ намоён бўлади. Президентимизнинг жорий йил 18 апрелда қабул қилинган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони бу борадаги фаолиятнинг дастуриламали бўлмоқда. Мазкур йўналишдаги эзгу тадбирлар барча ташкилотлар сингари O‘zLiDeP томонидан ҳам амалга ошириляпти. 
Таъкидлаш лозимки, жорий йилда O‘zLiDeP томонидан “Соғлом бола йили”нинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур” бош тамойили ҳамда партия дастурий ҳужжатларига мувофиқ бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмоқда. Бугунги тадбирнинг асосий мақсади - жисмонан ва маънан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмаган, ўзига ишонган баркамол ёш авлодни, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган, келажаги буюк давлатни барпо этишга қодир бўлган, ғурурли ёшларни тарбиялашга кўмаклашишдан иборатдир.
Бугун хотираси ёдга олинаётган инсон ўз меҳнат фаолиятини оддий деҳқончиликдан бошлаб, Ватан равнақига ўзининг юксак ҳиссасини қўша олган халқимизнинг фидоийларидан бири эди, –  дейди Бекобод шаҳар ҳокими Мамасобир Бухарбоев. – Хотира ва қадрлаш кунида бундай фидоий инсонларимизни эҳтиром билан ёдга олиш халқимизнинг энг эзгу қадриятларидан ҳисобланади. O‘zLiDeP билан ҳамкорликда ташкил  этилган мазкур тадбир бутун бекободликлар учун ўта қувончли, катта совға бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Хотира турнирида Бекобод шаҳридаги ташкилот ва муассалардан ташкил топган 10 жамоа ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган уйинлар натижасида “Бекободцемент” ОАЖ футбол жамоаси 1-ўринни, Бекобод шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими вакиллари 2-ўринни, Бекобод шаҳар ҳокимлиги жамоаси эса 3-ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар O‘zLiDeP ва Бекобод шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Айтиш жоизки, салкам 90 мингга яқин ёшларни ўз атрофида бирлаштира олган O‘zLiDeP ўзининг дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбий, маънавий, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятининг ўсишига кўмаклашиш, бандлик муаммосини ҳал қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш борасида, айниқса, қишлоқ ёшлари масаласига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 
– Ташкил этилган ушбу хотира турнири ҳам ана шу ишларнинг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилмоқда, – дейди  Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Барно Абдуллаева. – Қолаверса, “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгилаб берилганидек, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, замонавий ва самарали спорт инфратузилмасини шакллантириш, юқори тоифали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, соғлом авлодни тарбиялаш бошқа ташкилотлар қатори O‘zLiDePнинг ҳам олдидаги муҳим вазифаларидан ҳисобланади. 
Партия халқимизнинг “ўтмишини унутганнинг келажаги ҳам йўқ” деган ақидасига риоя этиб, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни бой тарихимизга, миллий қадриятларимизга, она тилимизга, аждодларимиз хотираси, халқимизнинг бебаҳо меросига ҳурмат билан қарашга ундаб келмоқда. Бугунги тадбирда ёшлар билан кўпни кўрган, ҳаётий тажрибага эга отахон ва онахонларимиз орасидаги илиқ муносабатларни янада мустаҳкамлашга, ўтганларимиз номларини ҳурмат билан эслаш каби эзгу қадриятларимизни тиклашга алоҳида эътибор қаратилди. O‘zLiDeP Ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган барча ватандошларимизни ёдга олиб, сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларга, Ватанимиз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилганларнинг барчасига, ўз миннатдорчилигини билдиради. 
O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме