22:00 02.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИННОВАЦИЯ СОҲАСИДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида “Инновация соҳасида ёшлар билан ишлаш – тадбиркорларга ижтимоий буюртма” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди.
Тадбир инновацион ахборот-коммуникация технологиялари ривожида тадбиркорлар ва ихтисослаштирилган ўқув юртлари талабаларининг фаол иштирокини таъминлаш, ёш ишбилармонларни интернет тадбиркорликка, унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда маҳсулотларни экспортга чиқариш йўлларини топишга, ижобий контентли сайтлар яратишга йўналтириш мақсадида ўтказилди. Амалий мулоқотда Хоразм вилоятидаги барча олий ўқув юртларининг иқтидорли талабалари иштирок этди.
Янги ғояларни излаш ва амалиётга татбиқ этиш тадбиркорликнинг энг муҳим, шу билан бирга, мураккаб вазифасидир. Чунки, бунда тадбиркордан нафақат ижодий фикрлаш, балки истиқболли режалар асосида жамиятнинг эҳтиёжларини кўра олиш қобилияти ҳам талаб этилади.
Юртимизда АКТни кенг жорий этиш учун зарур қонунчилик асослари яратилган. Ҳозирги кунда амалда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги ва “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар ишлаб турибди.
Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам тадбиркорлик субъектларининг айрим ҳужжат алмашинувини “ягона ойна” тамойили бўйича электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқи белгилаб берилди. Қарорда тегишли идораларга мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг тарғиб қилиш вазифаси ҳам белгилаб берилганки, буларнинг барчаси O‘zLiDeP электорати манфаатларига тўлиқ жавоб беради.
Юртимизда сервис соҳасида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми йилдан-йилга ўсиб бораётганини айтиб ўтиш жоиз. Ушбу хизмат турлари 2009 йилда 109,8% ўсган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 121,9%ни ташкил этди. Компьютерда дастурлаш хизматлари 2012 йилда 121,3%, 2013 йилда эса 130,4% ошгани кузатилди. Буларнинг барчаси юртимизда иқтисодиётнинг бу соҳаси шиддат билан ривожланаётганини тасдиқлайди.
Тадбирда ахборот-коммуникация технологияларига йўналтирилаётган инвестициялар янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, соҳада интеллектуал салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани эътироф этилиб, айни пайтда унинг ижобий натижалар бераётгани таъкидланди.
Амалий мулоқот давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олинди.
O‘zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме