18:30 04.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИМКОНИЯТЛАР ҲОСИЛАСИ
Замонавий фикрлай оладиган ёшларни тайёрлаш, уларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш O‘zLiDeP устувор вазифаларидан ҳисобланади. Партия ёшларни касбий йўналтириш, ижодий ва мансаб пиллапояларидан юқори кўтарилиш учун кенг имкониятлар яратиш билан бирга тадбиркорлик қобилиятларини шакллантириш масалаларига ҳам асосий эътибор қаратиб келмоқда.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида партиянинг “Ёшлар қаноти” томонидан “Диплом билан бизнесга”, “Парламентда менинг ўрним”, “Ишбилармон талаба”, “Агар мен депутат бўлсам” каби лойиҳалар ташкил этиб келинмоқда.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан ташкил этилган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ёшларга яратилаётган имкониятлар” мавзусидаги анжуманда ана шу масалаларга эътибор қаратилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун кўмаклашишдан иборат.
Тадбирда ёш тадбиркорларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди. Айниқса, “Диплом билан бизнесга-2012” лойиҳасининг ғолиби Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси Севара Худойберганованинг чиқиши қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Бу ёш тадбиркор “Ипотекабанк” Тошкент шаҳар филиалидан 18 млн. сўм миқдорида кредит олиб, 3 нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган эди. Ҳозирда “Sevara UNIQUE” оилавий корхонасида 18 нафар коллеж битирувчиси доимий иш ўрни билан таъминланган.
-Илк бор партияга аъзо бўлганимда турли лойиҳаларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритишни орзу қилардим. Ҳозирда кўплаб лойиҳаларда муваффақиятли қатнашиб бизнесимни юритмоқдаман. Бугунги анжуманда Олий Мажлис депутатлари қаторида иштирок этишим, тажрибаларимни тенгдошларим билан ўртоқлашишим ифтихор туйғусини уйғотмоқда. Бу Президентимизнинг биз ёшларга яратиб бераётган имкониятларининг ҳосиласидир, - дейди тадбиркор Севара Худойберганова. -Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Раҳматилла Каримов ўз маърузасида мамлакатимизда изчил ривожланаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизни юксалтириш, юрт тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этаётгани таъкидлар экан бунинг асосий сабаби мамлакатимизда соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг самараси эканлигини эслатиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда тадбиркорликка ёшларни янада кенг жалб қилиш ва уларнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда янги иш ўринларини яратиш зарурлиги қайд этилди. Мастура ХАИТОВА,O`zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиЁшлар билан ишлаш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме