16:31 14.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
O‘zLiDePнинг Бухоро вилоятидаги аъзолари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиш билан бир қаторда теримчилар ўртасида партия мақсад ва ғояларини кенг тарғибот-ташвиқот қилишга ҳам интилмоқда. Бунинг учун улар махсус маданий-маърифий тадбирлар ташкил этаётир.
Ромитон, Вобкент, Шофиркон туманларида ташкил этилган шундай тадбирларда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, фермерлар, илғор теримчилар иштирок этмоқда.
Учрашувларда Қонунчилик палатаси депутатлари теримчилар билан юзма-юз суҳбат қуриб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ тушунтириш билан бир қаторда уларнинг турмуши, теримчиларга яратилаётган шароитлар билан ҳам яқиндан танишмоқда. Шу билан бирга, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, унинг Сайловолди платформасидаги асосий устуворликлар ҳақида сўз юритилмоқда.
Ромитон туманидаги “Тўхта-Саид-обод” фермер хўжалигидаги учрашувда қатнашган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Насим Алимов бу хўжаликнинг ютуқларидан жуда хурсанд бўлганини таъкидлади.
- Жами 92 гектар ер майдонига эга бу фермер хўжалиги 22 гектар ерга пахта экиб, шу кунгача 70 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олган, - дейди Н.Алимов. – Бу йиллик режадан 10 тонна кўпдир. Фермерларимизнинг бу каби муваффақиятлари бизни қувонтиради. Чунки биз бунда партиямиз дастурий мақсадларининг рўёбга чиқаётганини кўрмоқдамиз.
O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Салим Болтаевнинг сўзларига кўра, партия дастурий мақсад ва ғоялари, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари тўғрисида теримчилар орасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориши ҳамда партия фаоллари билан ҳамкорликда теримчиларнинг бўш вақтларида махсус маъданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб бориш мақсадида “O‘zLiDeP отрядлари” ташкил этилган. Ҳозир уларда 240 дан ошиқ партия фаоли бор. “O‘zLiDeP отрядлари” томонидан шу кунгача 26 та тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилган, 17 та маданий тадбир, жумладан, концертлар ташкил этилган.
Вобкент туманидаги “Қурбонов Ғайрат Шуҳратович” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Қурбонов эса O‘zLiDeP ташкил этаётган тадбирларда фермерлик соҳасидаги айрим муаммоларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, электорат билан фаол ишлаш масалалари ҳам муҳокама этилаётгани жуда муҳим эканини таъкидлади.
“O‘zLiDePнинг бу йўналишдаги ишларини юқори баҳолайман. Чунки ўз электорати билан қизғин иш олиб борадиган, уларнинг дилидаги гапларни айтадиган партиянинг эл ўртасидаги обрўси юқори бўлади”,- деди фермер.
Тадбир сўнггида пахта йиғим-терими мавсумида фаол қатнашган электорат вакиллари ва O‘zLiDeP отрядлари аъзолари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фахрий ёрлиқлари ҳамда махсус қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме