16:31 14.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби  Наманган вилояти далаларида ҳам фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган  пахта ҳосилини нест–нобуд қилмай йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда. O‘zLiDeP бу масъулиятли мавсумда ҳам ўзининг асосий электорати бўлган фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. 

Яқинда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан вилоятда давлатга пахта сотиш шартномавий режасини биринчилар қатори бажарган фермер хўжаликлари раҳбарлари моддий ва маънавий рағбатлантирилди. 

Жумладан, режани 118,4 фоиз қилиб бажарган Чуст туманидаги “Дашт Тошлоқ” фермер хўжалиги раҳбари Абдурашид Абдураззоқов, Поп туманидаги режани 106,7 фоизга уддалаган “Шуҳрат Санг” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Йўлдошев ва режани 110,2 фоиз қилиб ортиғи билан адо этган “Бибихоним Сарвар” фермер хўжалиги раҳбари Мирвали Турдиевга партиянинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди. Совғаларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Муҳаммаджон Шарипов, Равшан Асқаров ва партия вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов топширди.

- Партия раҳбариятининг камтарона меҳнатимизга бўлган катта эътиборидан кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшилди, - дейди “Бибихоним Сарвар” фермер хўжалиги раҳбари Мирвали Турдиев. - Ҳали далаларимизда ҳосил мўл, яна 50 гектар майдонда биринчи терим пахталаримиз бор. Мавсум охиригача шартномавий режани 130-140 фоизга бажариш ҳаракатидамиз. 

“Дашт Тошлоқ” фермер хўжалиги раҳбари Абдурашид Абдураззоқов ҳам Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан фермерларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганидан жуда мамнун эканини таъкидлади. 

“Пахта йиғим-терими қизғин давом этаётган шу паллада бизни моддий ва маънавий рағбатлантирган партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - деди А.Абдураззоқов. 
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати ходими

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме