19:15 11.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши давлатга пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий мажбуриятларини биринчилардан бўлиб бажарган фермерлар билан учрашувлар ташкил этмоқда. 

Пахтакор туманидаги “Нўъмон ота” фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган шундай тадбирларнинг бирида партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчилари иштирок этди. 

- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликнинг жадал ривожланиши учун имкон қадар мақбул шароитлар, имтиёз ва енгилликлар яратиш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш партиямиз учун энг муҳим устувор вазифалардандир, - деди учрашувда сўзга чиққан O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Н.Каримова. - “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун” тамойили фаолиятимизнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. 

Пахтакор тумани Фермерлар кенгаши  раиси З.Яхшибоев эса Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фермерлик соҳасини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлганини эътироф этди. 

“Ҳозирги вақтда фермерлик ҳаракати юқори даромад олиш ва оиласи фаровонлиги таъминлаш вазифасини муваффақиятли адо этиб, мамлакатнинг бугуни ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ижтимоий-сиёсий кучга айланиш босқичига ўтди. Бу жараёнда бизнинг ҳамкоримиз бўлган O‘zLiDeP жуда фаол иштирок этмоқда. Унинг Дастурида партия давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларини, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаши ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиши белгилаб қўйилгани фикримизнинг исботидир” - деди З.Яхшибоев. 

Учрашувда сўз олганлар пахта йиғим-теримида уюшқоқлик билан қатнашаётган теримчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, улар миллий бойлигимиз бўлган “оқ олтин”ни сўнгги мисқолигача териб олишда меҳнатсевар теримчи ва ҳашарчиларга зафарлар тилади. 

Тадбир якунида туманда биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарган фермер хўжалиги етакчиларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурномаси ва O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме