16:01 19.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ИККИНЧИ БОСҚИЧ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ
19 апрель куни O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона ва Солиқ қўмиталари билан ҳамкорликда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг иқтисодий барқарорлиги кафолати” мавзусидаги иқтисодий ўқув-семинар ташкил этилди. Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, банк-молия, солиқ ва божхона ташкилотлари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этишди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда тадбиркорликни ҳуқуқий бошқариш ва уни ривожлантиришни тартибга солувчи қонунларни қўллаш амалиётининг ҳозирги ҳолати ва долзарб масалаларини муҳокама қилиш, уни янада такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, бу борада давлатимиз раҳбарининг 2010 йилнинг 12 ноябрь куни бўлиб ўтган парламент палаталари қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни таҳлил қилишдан иборатдир.
Семинарда мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган қонунларни амалиётга самарали тадбиқ қилиш янги иш ўринларини яратиш, бандликни ошириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга доир ижтимоий масалаларни ҳал қилишга ёрдам бериши алоҳида таъкидланди.
Ташкил этилган мазкур тадбир Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистонда кичик бизнес, хизмат кўрсатиш соҳаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, касаначиликнинг барча турларини кенгайтириш учун қонуний жиҳатдан қулай шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётганидан далолатдир.
Семинар иштирокчиларининг фикрича, Президент Ислом Каримов раҳнамолигида изчил амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида бизнес субъектларининг қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимига асосланган тадбиркорликни ривожлантириш борасида салмоқли ютуқларга эришилди. Ўзбекистонда истиқлол йилларида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича аниқ ва изчил чораларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий майдон шакллантирилди, мавжуд қонуний асос яратилди.
Тадбирда қайд этилдики, мамлакатимиз раҳбариятининг олиб борилаётган оқилона иқтисодий сиёсати натижасида ҳар йили мaмлaкaтимиз иқтисoдиётининг юқoри бaрқaрoр ўсиш суръaтлaри вa мaкрoиқтисoдий мутaнoсиблиги сaқлaниб қoлишига эришилмоқда. Мамлакатимиз эришаётган энг кaттa ютуқлардан бири ялпи ички мaҳсулoт тaркибидa кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликнинг улуши кўпaйгaни ҳaмдa мaмлaкaтимиз иқтисoдиётини ривoжлaнтиришдa унинг рoли сeзилaрли дaрaжaдa oшгaнидa нaмoён бўлмоқда. 2000 йилдa ялпи ички мaҳсулoтнинг қaрийб 31 фoизи иқтисoдиётнинг фaoл ривoжлaниб бoрaётгaн ушбу сeктoри улушигa тўғри кeлгaн бўлсa, 2010 йилдa бу кўрсaткич 52,5 фoизни тaшкил этди.
Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси М.Тешабоев кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қонун ижодкорлиги ишлари Қонунчилик палатаси фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланишини таъкидлади. -Мамлакатимиз қонунчилик базаси иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг чуқурлашуви муносабати билан янгиланиб, янада такомиллаштирилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда бугунги кун талабларига жавоб берадиган ва мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантирадиган қатор қонунлар қабул қилинди. 40 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш шартларини яхшилашга қаратилган тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Ўқув семинарда иштирокчилар мамлакатимизда бизнесни фаол ривожлантириш учун қонунчилик соҳасида кўплаб масалалар ҳал этилгани, корхоналарни рўйхатга олиш тизими соддалаштирилгани, хусусий тадбиркорларга маъмурий тазйиқ ўтказиш камайганини алоҳида таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Э.Гадоев ўз чиқишида мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш ва молия ҳисоботини тақдим этиш тартибини соддалаштириш бўйича аниқ мақсадли ишларнинг амалга оширилаётгани хўжалик фаолиятини фаоллаштириб, тадбиркорлик субъектлари сонининг кўпайишига ёрдам бераётганлигини қайд этди.
Тадбирда мамлакатимиз қонунчилик-норматив базасини ривожлантириш Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш учун ҳуқуқий майдонни шакллантириш жараёни реал мулкдорлар синфининг қарор топишига тўсқинлик қиладиган омилларни имкон қадар камайтиришга қаратилгани қайд этилди. Мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар натижасида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодий юксалишни таъминлаш, иш ўринларини яратиш, бандлик муаммоларини ҳал этиш, аҳоли даромади ва фаровонлигини оширишда муҳим ўрин тутмоқда.
Шу билан бирга, семинарда эришилган ютуқлар билан бир қаторда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича захира ва ресурслардан етарлича фойдаланилмаётгани, жойларда тадбиркорлар дуч келаётган айрим қийинчиликлар ҳам мавжудлиги қайд этилди. Баҳс-мунозаралар ва фикр алмашиш асносида Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир амалий таклифлар блдирилди, O`zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси учун мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларини ҳал этишга тааллуқли аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.
Семинар давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққий топишида қабул қилинган давлат стратегик дастурларини ҳаётга тадбиқ этилаётганлиги, мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес, биринчи навбатда хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини янада кенгайтириш, мазкур соҳа фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш йўлларини соддалаштириш ва уларнинг фаолияти учун кўпроқ эркинликлар бериш лозимлигини эътироф этдилар. Шунингдек, чекка худудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркор, ишбилармон ва фермерларга соҳадаги янгиликларни ўз вақтида етказиб боришлиги, партия электорат вакилларига солиқ ва Божхона сиёсати, солиқ турлари, божхона хужжатларини расмийлаштириш, уларда белгиланган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишларини ривожлантириш лозимлиги айтиб ўтилди.
Семинар давомида бир гуруҳ тадбиркорлар “Энг намунали солиқ тўловчи”, “Энг яхши солиқ тўловчи” номинациялари бўйича “Солиқ инфо” газетасига бепул обуна бўлиш ҳуқуқини берадиган диплом билан тақдирландилар.
Бу туркумдаги тадбирлар партия ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида март ва апрель ойларида ўтказилган амалий мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлиб, иккинчи босқичда худудларда Солиқ ва Божхона бошқармалари билан ҳамкорликда, тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида ўқув семинарлар ўтказилади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |