16:15 29.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЙИҒИЛИШЛАРДА БПТЛАРНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Бугунги кунда Жиззах вилоятида O‘zLiDePнинг 399 та бошланғич партия ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар ўз сафига партиянинг 8 мингдан ортиқ аъзосини бирлаштирган. Мазкур БПТларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилиб, амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг “Бош мақсадимиз - кенг қўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Партиянинг Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасидаги бошланғич ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам айнан шу масалалар кун тартибининг асосини ташкил этди. Ушбу БПТ 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб унга 13 киши аъзо бўлган бўлса, бугунга келиб улар сони 45 нафарга етди. Ундаги партия аъзоларининг 40 фоизи ёшлар ва 35 фоизи аёллардир. Мазкур БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилишида партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари, Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, намунали БПТлар раҳбарлари ва фаоллар иштирок этди. Тадбирда Президентимизнинг “Бош мақсадимиз - кенг қўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, БПТлар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда партия депутатлик гуруҳи билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган маърузалар тингланди. Дастлаб тиббиёт бирлашмасидаги БПТ фаолияти юзасидан БПТ раисининг ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботда партия аъзолари сафи жамиятимизнинг илғор фикрли, интилувчан, ташаббускор вакиллари ҳисобига кенгайиб бораётгани таъкидланди. БПТ хонаси партия аъзоларининг сиёсий билимларини ошириш, уларни партиянинг юқори органлари қарор ва фармойишлари ҳамда кўрсатмалари билан мунтазам таништириб бориш мақсадида партия имижига тўла мос равишда жиҳозлангани эътироф этилди. Йиғилишда БПТнинг “Обод турмуш йили”да амалга ошириладиган тадбирлар режаси тасдиқланди.
Акрам Шаҳаров,O‘zLiDeP вилоят КенгашиБПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме