19:01 29.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ЙИҒИЛИШ ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТДИ
Наманганда O‘zLiDeP вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги партиявий тузилмалар ва депутатлик бирлашмаларининг ҳисобот давридаги фаолияти якунлари, шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.
- “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Мулкдор оила” каби лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш, уларга ёшларни, хотин-қизларни жалб этиш, шунингдек, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгаяётгани қувонарлидир, - деди йиғилишда сўзга чиққан O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов. - Айниқса, БПТлар иш фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришга қаратилган учрашувлар, давра суҳбатлари ижобий самарасини бераётир. Шунга мос равишда аъзоларимиз сафи ҳам кенгаймоқда. Айни пайтда вилоятда 11 мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган 720 та БПТ фаолият юритяпти.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2013 йилда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида бўшаб қолган 22 та ўриндан 13 тасини, яъни 59 фоизини O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар эгаллади. Уларнинг 17 нафари шаҳар, туман кенгашлари, 5 таси вилоят кенгаши депутатлигига сайланди.
Йиғилишда сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, БПТлар ва партия аъзолари сони ва сифатини ошириш, депутатлик гуруҳларининг мансабдор шахслар ҳисоботларини эшитиш, депутатлик сўрови ваколатларидан самарали фойдаланиш каби масалаларда фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме